ДБҚ тариф преференцияларини қандай олишни тушунтирди

preview

Агар сиз эркин савдо режими ўрнатилган худуд билан экспорт-импорт операцияларини амалга оширсангиз, тариф преференцияларидан фойдаланишингиз мумкин. Бу нима эканлигини ДБҚ мутахассислари тушунтиришди.


Божхона кодексининг 289-моддасига асосан товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда қуйидагилар тўланади:

  • божхона божи ;
  • акциз солиғи ;
  • ҚҚС - 15% ;
  • божхона йиғимлари .

Тариф преференциялари божхона божларини тўлашдан озод этиш, божхона божлари ставкаларини камайтириш ёки муайян давлатларда ишлаб чиқарилган товарларни божхона ҳудудига преференциал олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан преференциал олиб чиқишда квоталар белгилаш тарзида берилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон билан эркин савдо зонасини ташкил этувчи ёки Ўзбекистон эркин савдо режимини белгилаган давлатларда ишлаб чиқарилган ва ушбу давлатлардан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан божхона божлари қўлланилмайди.

Бунда агар товар эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги халқаро шартнома иштирокчилари бўлган давлат резиденти томонидан экспорт қилинаётган бўлса ва бундай шартнома иштирокчиси бўлган давлатнинг резиденти томонидан шартнома иштирокчиси бўлган давлатнинг божхона ҳудудидан олиб кирилган бўлса, божхона божлари қўлланилмайди .


Қайси давлатлар билан бундай режим белгиланади

Мамлакатлар рўйхати Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ ва ДБҚнинг “Энг кўп қулайлик режими ҳамда эркин савдо режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарори билан белгиланган .

Энг кўп қулайлик режими белгиланган давлатлар рўйхатига 47 та давлат киради .

Эркин савдо режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар 10 та мамлакат билан имзоланган :

1. Беларусь Республикаси

2. Грузия Республикаси

3. Қозоғистон Республикаси

4. Қирғизистон Республикаси

5. Молдова Республикаси

6. Россия Федерацияси

7. Туркманистон*;

8. Украина

9. Тожикистон Республикаси

10. Озарбайжон Республикаси

*) Икки томонлама битимларга мувофиқ ўзаро келишилган рўйхатга киритилган товарларга импорт божхона божлари солинмайди.

Манбага қаранг.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади