Маслаҳатлар

Хизмат сафари кунларида овқатланиш учун компенсация

24.06.2021

“Корхона ҳар ойда ходимларига овқатланиш учун БҲМда ҳақ тўлайди. Хизмат сафарида ўтказилган кунларда  овқатланиш учун тўлов ҳисоблаш зарурми”?

Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:


- Хизмат сафари даврида овқатланиш учун тўлов ҳисоблаш ушбу тўлов тартиби жамоа шартномаси ёки корхонанинг бошқа ички ҳужжатида белгиланганлигига боғлиқ.

Меҳнат кодекси иш берувчининг ходимларнинг овқатланиши учун ҳақ тўлаш мажбуриятини назарда тутмайди. Бунда МКнинг 37-моддасига асосан жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қонунлар билан белгиланганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар назарда тутилиши мумкин. Шу жумладан - ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш.

Албатта, бу ерда гап норматив ҳужжатлар билан белгиланган зарарли ишлаб чиқаришларда овқатланишни ташкил этиш хусусида бормаяпти  .

Хизмат сафари - бу ишчини ташкилот раҳбарининг фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш). Хизмат сафарларида ходимга меҳнатга ҳақ тўлаш (хизмат сафари кунлари иш кунлари ҳисобланади) сақланади. Шунингдек, унга яшаши учун ҳақ ва суткаликлар тўланади, булар қаторида, овқатланиш эҳтиёжини қаноатлантириш учун ҳам ҳақ тўлаш кўзда тутилган  .


Солиқ солиш

Овқатланиш учун ҳақ тўлаш - бу компенсация тўловлари  Компенсация тўловлари, ўз навбатида, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради  ва ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинди

 

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь