Ўзбекистонликлар 2021 йил июлда қанча дам олишлари мумкин

preview

Келаси ҳафтада ўзбекистонликлар 3 кун дам олишлари мумкин - бу ҳақда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6222-сон Фармонида айтилади. Buxgalter.uz тушунтиради:

Ишлаймиз: 17, 23 ва 24 июль.
19 июль - қисқа иш куни.
Дам оламиз: 18, 20, 21 ва 22 июль.


Тафсилотлар:

  • 20 июль - Қурбон ҳайити байрами;
  • 21 июль - 17 июль шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
  • 22 июль - 24 июль шанбадан кўчирилган дам олиш куни.

Чоршанба 21 июль ва пайшанба 22 июль - иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун ишланмайдиган кунлар .

Умумий ишланмайдиган кунлар - 21 ва 22 июль - таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилган бўлиши керак .

5-кунлик иш ҳафтаси учун июль учун иш вақти меъёри ўзгармайди, фақат иш ва дам олиш кунлари жойи билан ўзгаради.

6-кунлик иш ҳафтаси учун иш вақти меъёри 2 кунга қисқаради ва 40-соатлик иш ҳафтасида: 24 иш куни ва 157 соатни ташкил этади.

Эътибор беринг!
2021 йилда таътиллар тақдим этиш ва ишланмайдиган кунлар ҳисоб-китоби ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

Виктория БЕЗГИНА