Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Корхона бепул асосда хорижга товарни экспорт қилади. Ушбу операцияга ҚҚС солинадими? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:
- Ўзбекистон ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига асосан олиб чиқилган товарларни реализация қилишга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади
.
Экспорт божхона режими - бу Ўзбекистон товари уни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган режим
.
Товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
:
- контракт ёки унинг тасдиқланган кўчирма нусхаси;
- товарларни чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;
- Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.
Кўрганимиздек, товарлар экспортида ҚҚС бўйича оқибатларни аниқлашда у маълум ҳақ эвазига ёки бепул асосда амалга оширилиши аҳамиятга эга эмас. Бинобарин, товарлар экспортига (шу жумладан - бепул ўтказишга) ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади.
. Шу боис бепул асосда товарлар экспортида сиз “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмассиз.