Сентябрь учун ЖШДС бўйича ҳисобот топшириш муддати 20 октябрга қадар узайтирилди

preview

Кўп сонли ходимларга эга солиқ тўловчилар учун ходимларнинг ЖШШИРларини аниқлаш учун қўшимча вақт талаб этилиши муносабати билан, 2021 йил сентябрь учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддати 5 кунга - 2021 йил 20 октябрга қадар узайтирилди - деб хабар берди ДСҚ матбуот хизмати.

 

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) - бу барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор .

2021 йил 4 октябрь куни ДСҚ барча солиқ тўловчиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот реестрида (5 ва 6-иловалар) ходимларнинг ЖИШШРларини тўғри акс эттириш зарурлиги тўғрисида хабарнома йўллади.

Бухгалтерларга ушбу вазифани енгиллаштириш учун 2021 йил сентябрь учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддати 5 кунга 2021 йил 20 октябрга қадар узайтирилди.

Манбага қаранг.