Бинога туташ майдон қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ҳисобланадими

preview

Паррандачилик фабрикасида паррандаларни етиштириш хонаси ва маъмурий бино мавжуд. Маъмурий бино тагидаги ер майдони ер солиғини ҳисоблашда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ҳисобланадими? 

Мазкур саволга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ  Ресурслар бўйича солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир ҚОДИРОВ тушунтириб берди:

 

- Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг  солиқ солиш объектидир .

 Қуйидагилар имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда солиқ базаси ҳисобланади:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қиймати;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — ер участкасининг умумий майдони ҳисобланади .

 Ерларнинг қандай эҳтиёжларга мўлжалланганлиги ва жойлашувига қараб солиқ ставкаларининг турли миқдорлари белгиланган :

 Паррандачилик – бу қишлоқ хўжалиги тармоғи. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар эса  қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун тақдим этилган ёки мазкур мақсадларга қаратилган ерлардир. Уларнинг таркибида қуйидаги қишлоқ хўжалигини юритиш учун зарур бўлган:

  • дарахтзорлар;
  • ички хўжалик йўллари;
  • коммуникациялар;
  • ўрмонлар;
  • ёпиқ сув ҳавзалари;
  • бинолар, иморатлар ва иншоотлар ажратилади   

Шунинг учун, кадастр ҳужжатларига мувофиқ, маъмурий бино тагидаги ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади ҳамда у мақсадли фойдаланилади, ер солиғи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган қоида бўйича ҳисоб-китоб қилинади.