АВ ва НМА таркибига нималарни киритиш мумкин

preview

Бухгалтерларда корхона эҳтиёжлари учун мол-мулкларни, мулкий ҳуқуқларни, ТМЗ, дастурий таъминотларни харид қилишда, уларни таснифлаш борасида баъзи қийинчиликлар бўлиши мумкин: нималарни асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига киритиш мумкин, нималарни эса мумкин эмас. Амалиётдан айрим вазиятларни кўриб чиқамиз.

 

Пальма – асосий воситами?

«Корхона ўз офиси интерьери учун 3 та пальмани 1 780 000 сўмдан сотиб олди. Улар бухгалтерия ҳисобида узоқ муддатли активлар таркибига киритиладими ёки жорий активлар таркибигами?».

– Корхонада бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадларида ҳисоб сиёсати тасдиқланиши лозим, унда корхонадаги номоддий активларни асосий воситалар объектларига киритиш мезонлари кўрсатилади .

АВ таркибига бир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонларга  жавоб берадиган моддий активлар киритилади :

  • 1 йилдан ортиқ хизмат муддати;
  • бир бирлик (тўплам) учун қиймати харид пайтида белгиланган БҲМнинг 50 бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.

Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни АВ таркибида ҳисобга олиш учун буюмлар қийматининг энг кам чегарасини белгилаш ҳуқуқига эга.

 

Объектни асосий восита сифатида қабул қилиш учун уни сотиб олиш вақтидаги БҲМ миқдори қўлланилади.

Шу тариқа, бугунги кунда қонун ҳужжатларида хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган ва бир бирлик (тўплам) учун қиймати 13,5 млн сўмдан (50 х 270 000 сўм) ортиқ бўлган буюмлар АВ сифатида ҳисобга олинишига йўл қўйилади.

Корхона раҳбари моддий қимматликларнинг янада кўпроқ сақланишини таъминлаш учун АВ таркибида қиймати 6 БҲМдан бошланган буюмларни ҳисобга олишга қарор қилса, пальма ҳақиқатан ҳам бухгалтериянинг 0180-счётига киритилиши мумкин.

Бироқ бошқача вазият ҳам бўлиши мумкин. Айтайлик, корхона 3 та пальма, манзарали ўсимликлар экилган 20 та тувак, ўғитланган тупроқ, сув қуйиш асбоблари, металл конструкцияларни сотиб олган. Раҳбарнинг буйруғи билан қишки боғни яратиш учун ишчилар гуруҳи тузилган. Мазкур ҳолатда, агар жиҳозланган объект таннархи ҳисоб сиёсатида белгиланган тартибда  АВ таркибига киритиш миқдорига мувофиқ келса, «Қишки боғ» - АВ объекти бўлиши мумкин.

 

Дастурий маҳсулотни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

«Ташкилот ишлаб чиқариш жараёни сифатини назорат қилиш учун 35 млн сўмга дастурий маҳсулот сотиб олди ва уни ўрнатди. Унинг нархини бирйўла корхона харажатларига ҳисобдан чиқариш керакми ёки уни номоддий актив сифатида кирим қилиш лозимми?».

– Активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак :

  • моддий-ашёвий тузилишга (шаклга) эга бўлмаслиги;
  • активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати ёки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион цикл мобайнида фойдаланиш.
  • корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди;
  • ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи, тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг (патентлар, гувоҳномалар, бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш, сотиб олиш шартномасининг) мавжудлиги;
  • идентификация қилиш имконияти.

Номоддий актив идентификация қилинадиган бўлиб ҳисобланади, агарда у қуйидаги мезонлардан бирига мувофиқ келса:

  • ажраладиган бўлса. Яъни уни корхонадан ажратиб бўлса ҳамда сотиш, бериб юбориш, ижарага бериш, алоҳида ёки улар билан боғлиқ актив, контракт ёки мажбурият билан бирга айирбошлаш (гудвиллдан ташқари) мумкин бўлса;
  • ушбу ҳуқуқлар бериладиган ёки корхонадан ёхуд бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ажраладиган бўлишидан қатъи назар, шартномавий ва бошқа юридик ҳуқуқлардан пайдо бўлади.

Бундан ташқари, НМАга қуйидаги объектлар киритилиши мумкин :

  • патент эгасининг ихтиро, саноат намуналари ва фойдали моделларга бўлган мутлақ ҳуқуқи;
  • муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларига бўлган мутлақ ҳуқуқи.

Бунда активнинг қиймати бир бирлик (тўплам) учун қиймати харид пайтида белгиланган БҲМнинг 50 бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

Корхона раҳбари ҳисобот йилида  НМА таркибида ҳисобга олиш учун активлар қийматининг энг кам чегарасини белгилаши ва уларни корхонанинг бухгалтерия ҳисоби сиёсатида тасдиқлаши мумкин.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб қуйидагича хулоса чиқариш мумкин:

   1) агар ташкилот дастурий маҳсулотни фақат фойдаланиш ҳуқуқи билан олган бўлса, у НМА сифатида қаралмайди ва жорий харажатлар таркибида ҳисобга олинади;

   2) агар ташкилотда дастурий маҳсулотга мутлақ ҳуқуқ мавжуд бўлса, уни харид қилиш харажатлари НМА сифатида қаралади.

Мутлақ ҳуқуқ – бу қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақатгина ҳуқуқ эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан учинчи шахсга берилиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқ .

Аввало, кўриб чиқилаётган вазиятда ташкилотда дастурий маҳсулотга оид  ҳуқуқ мавжуд эмас, шу боисдан:

  • уни бирйўла чегириладиган харажатларга – «Асосий ишлаб чиқариш» бухгалтерия счётига – 2010  ҳисобдан чиқаринг, чунки дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни сифатини назорат қилиш учун олинган;

ёки

  • 3190 - «Бошқа келгуси давр харажатлари» бухгалтерия счётига киритинг . ҳамда босқичма-босқич - ўзингиз белгилаган маҳсулотдан фойдаланиш муддати мобайнида харажатларга ҳисобдан чиқариб боринг.

Келгуси давр харажатларини акс эттирувчи счётларда (3100) ҳисобга олинган харажатлар белгиланган муддат мобайнида тенг маромда, ҳажмга ёки чиқарилган маҳсулот миқдорига мутаносиб равишда харажатларни ҳисобга олувчи счётлар дебетига ҳисобдан чиқарилади .

Қуйидаги бухгалтерия проводкалари амалга оширилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

Дебет

Кредит

Дастурий маҳсулот (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи) учун олдиндан 100 фоизлик тўлов тўланди (шартномага, банк кўчирмасига мувофиқ)

4310

5110

35 000 000

Дастурий маҳсулотнинг харид қиймати (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи) бирйўла давр харажатларига ҳисобдан чиқарилганда

Дастурий маҳсулотни (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқини) харид қилиш акс эттирилди (етказиб берувчи тақдим этган ЭҲФга асосан)

2010

6010

35 000 000

Олдиндан тўлов бўйича ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилди

6010

4310

35 000 000

Дастурий маҳсулотнинг харид қиймати (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи) келгуси давр харажатларига ҳисобдан чиқарилганда

Дастурий маҳсулотни (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқини) харид қилиш харажатлари суммаси келгуси даврлар харажатларига ҳисобдан чиқарилди

3190

6010

35 000 000

Дастурий маҳсулотнинг (дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқининг) харид қиймати қуйидаги тарзда ҳисобдан чиқарилади:

  • фойдаланиш муддати мобайнида ҳар ойда;
  • ёки уни ишлаб чиқаришга киритиш ва ундан фойдаланиш бўйича техник ҳужжатларни харид қилиш шартномасида келтирилган муддат мобайнида;
  • ёки бухгалтерия ҳисоби сиёсатида белгиланган муддатда

2010

3190

 

35 000 000 : фойданилган йиллар сони : 12)

Татьяна ЛИМАРЕВА,

«Норма» компанияси эксперти.