Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Корхона жамоа шартномаси асосида ўзининг собиқ ходимлари - пенсионерларга пул ва совғалар шаклида моддий ёрдам кўрсатади. Ушбу тўловлардан ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўланадими? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:

– “Собиқ иш берувчидан ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турдаги ёрдамга солиқ даври - календарь йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари доирасида ЖШДС солинмайди
.
Агар совғалар қиймати ва (ёки) моддий ёрдам суммасининг жами календарь йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 бараваридан ошса, ошган суммадан ЖШДС ҳисоблаб чиқаринг, уни жисмоний шахсдан ушлаб қолинг ва бюджетга тўланг (корхона - солиқ агенти)
.
Ишламайдиган пенсионерларга ажратилган бундай тўловлар:
- жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради
; - ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритилмайди
”.
![]()