Солиқ имтиёзидан тўлиқ фойдаланиш имконияти бўлмаса

preview

ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида интерактив хизматни ишга туширди: унинг ёрдамида имтиёзни қўллаш тўғрисида ариза бериш мумкин. Хизмат қандайдир сабабга кўра имтиёздан тўлиқ ҳажмда фойдалана олмайдиган солиқ тўловчилар учун мўлжалланган. Бу қандай ишлайди?

 

Солиқ органларини қуйидаги муаммолар ҳақида хабардор қилиш учун:

  1. My.soliq.uz да шахсий кабинетда хизматлар рўйхатида “Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат қилиш” ойнасини танланг.
  2. Шаклни тўлдиринг, қуйидагини кўрсатинг (тушувчи йўл-йўриқдан танланг):
  • унга мувофиқ имтиёз берилган НҲҲ тури;
  • у бўйича сиз солиқ имтиёзидан фойдаланаётган солиқ тури.

Эътибор беринг: мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича қўшимча майдонлар очилади. У ерда объектнинг кадастр рақами ва имтиёз бериладиган майдонни кўрсатиш зарур, бўлимнинг қолган барча майдонлари автоматик тарзда тўлдирилади.

Агар солиқ тўловчида имтиёзли солиқ солинадиган бир нечта объектлар мавжуд бўлса, “Қўшиш” тугмаси ёрдамида уларнинг ҳар бири учун қўшимча ойна очинг ва қуйидагиларни киритинг:

  • унга мувофиқ имтиёз берилган НҲҲ рақами (шундан сўнг амал қилишининг бошланиши ва тугаши ҳамда имтиёз матни кўрсатилган ҳолда майдонлар автоматик тарзда тўлдирилади);
  • товарнинг (хизматнинг) МХИКи, агар имтиёз товарга (хизматга) тааллуқли бўлса.

3. Сизнинг имтиёзга бўлган ҳуқуқингизни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилинг (jpg/pdf форматида) ва “Жўнатиш”га босинг.

“Мурожаатлар рўйхати” бўлимида сиз аризангиз ҳолатини кузатиб боришингиз мумкин. Солиқ органи сизда ҳақиқатан имтиёзни қўллаш юзасидан муаммолар мавжудлигини текширади ва қарор қабул қилади. Асослантирилмаган ва хато йўлланган аризалар - рад этилади.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади