2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда қандай ставкалар белгиланди

preview

«2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва у орқали транзит ўтиши учун иккита янги йиғим жорий қилинди:

 

1. 2022 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари *  

Т/р

Ижарага бериладиган мол-мулк тури

Белгиланган ставка миқдорини тавсифловчи  кўрсаткич

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдорлари, сўмда

Тошкент ш.

Нукус ш. ва вилоят марказларидаги шаҳарлар  

бошқа аҳоли пунктлари  

1

 Уй-жойлар:

 

 

 

Қандай бўлган

Қандай бўлди

Қандай бўлган

Қандай бўлди

Ўзгартирилмади

 

 

Турар жой

умумий майдоннинг 1 кв.метри учун 

14 000

15 500

6 500

9 500

4 000

 

Нотурар жой

29 000

32 000

17 000

18 500

7 500

2

Автомобиль транспорти: 

 

 

 

Қандай бўлган

Қандай бўлди

 

енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) 

1 та автотранспорт воситаси учун

575 000

630 000

 

Микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

1 150 000

1 250 000

*Мазкур ставкалар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.

 

2. 2022 йил учун хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва у орқали транзит ўтиши учун йиғимлар ставкалари

Т/р

Йиғим тури

Бир автотранспорт (автопоезд) учун йиғим ставкаси

(АҚШ долларида)

 

 

Қандай бўлган

Қандай бўлди

1

Европа иттифоқига аъзо давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва у орқали транзит ўтиши учун йиғимлар

150

2

Афғонистон Республикаси юк автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва у орқали транзит ўтганлиги учун йиғимлар

50

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.