Йил давомида фойда солиғи ва ҚҚСга ўтилса, 2021 йил учун солиқ ҳисоботи қандай тўлдирилади

preview

Бухгалтерлар 2021 йил учун солиқ ва молиявий ҳисобот тайёрлашдан хавотирдалар, ахир 15 февралга қадар, айрим корхоналар учун 25 мартга қадар вақт кам қолди . 2021 йил давомида айланмаси 1 млрд сўмдан ошган корхоналар Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдиришлари мумкин?

 


“Агар йил давомида ўтган бўлсангиз, йил якунлари бўйича айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топшириш лозимми?” деган савол бўйича - мутахассисларнинг фикрлари турлича бўлди.

 

1-вазият. Корхона 2021 йил III чоракда фойда солиғи ва ҚҚС тўловчисига айланди

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона 2021 йил июлда солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш тўғрисида хабарнома тақдим этди ва августдан фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланади (тегишли ариза берган ва ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олган ҳолда).

2021 йил III чорак якунлари бўйича солиқ тўловчи қуйидагиларни тақдим этди:

  • 2021 йил январь-июль учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби;
  • ўсиб борувчи якун билан 2021 йил август-сентябрь учун Фойда солиғи ҳисоб-китоби.

Материал муаллифи IV чорак якунлари бўйича бундай корхона фақат фойда солиғи бўйича ҳисобот топшириши керак деган фикрда.

 

2-вазият. Корхона 2021 йил 1 октябрдан фойда солиғи ва ҚҚС тўловчисига айланди

Фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона импорт билан шуғулланишни бошлади ва 2021 йил 1 октябрдан бошлаб фойда солиғи тўловчисига айланган ва ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олган ҳолда солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтди. 15 октябрга қадар корхона 2021 йил III чорак якунлари бўйича Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этди.

IV чоракда унда айланмадан олинадиган солиқ бўйича мажбуриятлар энди юзага келмаслиги боис, IV чорак учун у Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этмайди. Бунда Фойда солиғи ҳисоб-китобини корхона ўсиб борувчи якун билан 2021 йил октябрь-декабрь учун тақдим этиши керак.

3-вазият. Корхона 2021 йил IV чоракда фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтди

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона 2021 йил октябрда импорт шартномаси тузди ва 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ўтди.

2021 йил IV чорак якунлари бўйича солиқ тўловчи қуйидагиларни тақдим этиши керак:

  • 2021 йил январь-октябрь учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби;
  • ўсиб борувчи якун билан 2021 йил ноябрь-декабрь учун Фойда солиғи ҳисоб-китоби.

Таҳририятдан:

Мазкур савол бўйича ўзгача нуқтаи назар ҳам мавжуд. Айрим мутахассислар корхона барча учта вазиятда ҳам йил якунлари бўйича айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топшириши керак, деб ҳисоблайдилар. Бунда 2021 йил 1 июлдан амалда бўлган Ҳисоб-китоб шаклида солиқ органлари 1-илованинг “ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган даврдаги даромадлар” 050-сатрини олиб ташлагандан сўнг буни қандай амалга ошириш тушунарсиздир.

Шу муносабат билан бундай даромадни Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0420-сатрида манфий қиймат билан кўрсатиш имконияти мавжуд деб ҳисоблаймиз.

Корхоналар хатога йўл қўймасликлари учун ДСҚ мутахассисларининг йил давомида ҚҚС ва фойда солиғига ўтилган тақдирда солиқ ҳисоботини қандай тўлдириш ҳақида тушунтириши зарурдир. Buxgalter.uz бундай сўровни берди. Идоранинг жавобини олгандан кейин ундан ҳамма фойдалана олиши учун албатта эълон қиламиз.

Бизнинг асосларимиз қуйидагича: айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ даври - календарь йил бўлганлиги ва Ҳисоб-китоб шакли йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилиши боис, корхона 2021 йил давомида ушбу солиқнинг тўловчиси бўлганда, бутун 2021 йил учун корхона шу солиқ бўйича ҳисобот топшириши керак, деб хулоса чиқариш мумкин.

Бу корхона “умумий” солиқларга ўтган давр учун айланмадан олинадиган солиқ ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини икки хил бўлишига олиб келмаслиги учун буни қандай амалга ошириш керак? Ахир айланмадан олинадиган солиқ ЭҲФ маълумотлари асосида автоматлаштирилган тарзда тўлдирилади. У бутун 2021 йил учун шакллантириладиган бўлса, корхона фойда солиғи ва ҚҚСга ўтган “кераксиз” давр учун ЭҲФ маълумотлари акс эттирилади.

Биз юқорида қайд этганимиздек, илгари Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида 1-илованинг “ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган даврдаги даромадлар” 050-сатри бўлган, у ўтишдан кейин айланмаларни акс эттириш ва шу тариқа айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш имконини берган. Бироқ энди бундай сатр йўқ. Корхонада, моҳиятига кўра, ҳозир иккита муқобил вариант борлиги маълум бўлади: ёки “ўтишнинг манфий суммалари”ни акс эттириш ёхуд корхона фойда солиғига ўтган давр учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини топширмаслик. Ушбу қарорлардан қай бири - тўғри?

Эътибор беринг
Юқорида кўрсатилган барча учта вазиятда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатри ва Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 020-сатри қиймати умумий суммада маҳсулотлар (товарлар, ишлар ва хизматлар)ни реализация қилишдан олинган соф тушум суммасига - Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг (2-сонли шакл) 010-сатри қийматига мувофиқ келиши керак.

 

Фойда солиғи қандай ҳисоблаб чиқилади

Ҳисобот даври мобайнида айланмадан олинадиган солиқдан ўтишда фойда солиғини қандай ҳисоблаб чиқишни мисолда кўриб чиқамиз.

Транзит счётлар. 2021 йил январь–сентябрь учун айланма-сальдо қайдномаси

Счёт 

Давр учун айланмалар 

Давр охирига сальдо 

Счёт коди

Номи

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

9000

Асосий фаолиятдан олинган даромадлар

400 000 000

400 000 000

 

 

9100

Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи

230 000 000

230 000 000

 

 

9300

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар

8 000 000

8 000 000

 

 

9400

Давр харажатлари

50 000 000

50 000 000

 

 

9500

Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар (курс фарқлари)

30 000 000

30 000 000

 

 

9600

Молиявий фаолият бўйича харажатлар (курс фарқлари)

25 000 000

25 000 000

 

 

9820

Айланмадан олинадиган солиқ

16 520 000

16 520 000

 

 

9900

Якуний молиявий натижа

321 520 000

438 000 000

 

116 480 000

(9 ой якунлари бўйича соф фойда суммаси) 

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби:

Сумма

ССБ (счётлар)

Асосий фаолиятдан олинган даромадлар

400 000 000

9000

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар

8 000 000

9300

Ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши

5 000 000

9500 минус 9600

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланди (4%)

16 520 000 [(400 000 000 + 8 000 000 + 5 000 000) х 4%]

9820

Транзит счётлар. 2021 йил октябрь–декабрь учун айланма-сальдо қайдномаси

Счёт 

Давр учун айланмалар 

Давр охирига сальдо 

Счёт коди

Номи

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

9000

Асосий фаолиятдан олинган даромадлар

100 000 000

100 000 000

 

 

9100

Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи

40 000 000

40 000 000

 

 

9300

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар

1 000 000

1 000 000

 

 

9400

Давр харажатлари

12 000 000

12 000 000

 

 

9500

Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар (курс фарқлари)

11 000 000

11 000 000

 

 

9600

Молиявий фаолият бўйича харажатлар (курс фарқлари)

10 000 000

10 000 000

 

 

9810

Фойда солиғи

7 500 000

7 500 000

 

 

9900

Якуний молиявий натижа

69 500 000

112 000 000

 

42 500 000

(IV чорак учун соф фойда суммаси) 

 

Фойда солиғи СБ = Жами даромадчегириладиган харажатларимтиёзлар – ноль даражали ставкани қўллайдиган солиқ тўловчилар фойдаси

Сумма

ССБ (счётлар)

50 000 000 (100 000 000 – 40 000 000 + 1 000 000 – 12 000 000 + 11 000 000 – 10 000 000)

9000 + 9300 + 9500 – 9100 – 9400 – 9600 +/– агар мавжуд бўлса, тузатиш киритиш

7 500 000 (50 000 000 х 15%)

9810

 Транзит счётлар. 2021 йил учун айланма-сальдо қайдномаси

Счёт

Давр учун айланмалар

Давр охирига сальдо

Коди

Номи

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

9000

Асосий фаолиятдан олинган даромадлар

500 000 000,00

500 000 000,00

 

 

9100

Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи

270 000 000,00

270 000 000,00

 

 

9300

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар

9 000 000,00

9 000 000,00

 

 

9400

Давр харажатлари

62 000 000,00

62 000 000,00

 

 

9500

Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар (курс фарқлари)

41 000 000,00

41 000 000,00

 

 

9600

Молиявий фаолият бўйича харажатлар (курс фарқлари)

35 000 000,00

35 000 000,00

 

 

9810

Фойда солиғи

7 500 000,00

7 500 000,00

 

 

9820

Айланмадан олинадиган солиқ

16 520 000,00

16 520 000,00

 

 

9900

Якуний молиявий натижа

391 020 000

550 000 000,00

 

158 980 000

 

Эътибор беринг
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ва Фойда солиғи ҳисоб-китоби ўсиб борувчи якун билан йил бошидан шакллантирилади. Шу боис кўриб чиқилаётган вазиятларга эътибор беринг ва уларни камайтирмаслик учун фойдангизни ва фойда солиғини тўғри ҳисоблаб чиқинг.

Кўрганимиздек, бухгалтерлик дастурида 9 ой якунлари бўйича ҳосил бўлган соф фойда 2021 йил якунлари бўйича Айланма-сальдо қайдномасини шакллантиришда шунга ўхшаш вазиятларда сизнинг 2021 йил IV чорак учун фойда ҳисоб-китобингиз ва фойда солиғидан фарқ қилади, сабаби умумбелгиланган тизимга ўтгунга қадар 2021 йилнинг муайян даври учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби кўрсаткичи мавжуд. Шу боис:

  • корхонангиз умумбелгиланган солиқларга ўтган давр учун фойда солиғи тўлагунга қадар фойдани ҳисоблаб чиқинг;
  • сўнгра намуна ҳисоб-китобларда кўрсатилганидек фойда солиғини ҳисоблаб чиқинг;
  • шундан кейингина 2021 йил учун Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни шакллантиринг.

 

Йиллик ҳисоботларни топширишда Сизга муваффақиятлар тилаймиз, ҳурматли бухгалтерлар!

 

Светлана ЗАМИЛЬЕВА,

 “SVANTA” МЧЖ бош бухгалтери,

Татьяна ЛИМАРЕВА,

“Норма” эксперти