Полезное для бухгалтера в ноябре:
Шартнома тузишда хорижий ҳамкорни қандай текшириш зарур
Солиққа оид қонунчилик контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилишни талаб қилади Хорижий ҳамкор билан шартнома тузишда нимага эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА сўзлаб берди:
– “Қонунчиликда потенциал контрагентни текширишнинг тугал алгоритми ёзилмаган. Шунга қарамай, ўзингизни ҳимоя қилиш учун ошкор қилинмаган асосий қоидаларга риоя қилинг.
Агар корхона лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаса, солиқ органи фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда шартнома бўйича харажатларни киритмаслиги мумкин . Демак, бу ҳолда ҚҚС ҳам ҳисобга олинмайди.
Нимани текшириш лозим
СК контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текширишни талаб қилади .
Бунинг учун, биринчи навбатда, потенциал ҳамкорнинг рўйхатдан ўтказиш (устав) ҳужжатларини ўрганиш лозим.
Таҳририят изоҳи: буни қандай амалга ошириш ҳақида бу ерда батафсил ўқиш мумкин:
- Шартнома тузишда хорижий ҳамкордан қандай ҳужжатларни сўраб олиши зарур;
- Шартнома тузаётганда Ўзбекистон компаниясидан қандай ҳужжатларни сўраб олиш лозим.
Қуйидагиларга албатта эътибор беринг:
- контрагент компаниясининг ташкилий-ҳуқуқий шакли;
- мансабдор шахсларнинг контракт тузишга ваколатлари;
- битим тузишда эҳтимолий чекловлар;
- тегишли фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ва рухсатномаларнинг мавжудлиги;
- ҳамкор рўйхатдан ўтказилган мамлакатда унинг мақоми.
Ҳужжатларнинг (маълумотларнинг) ҳақиқийлигини бир неча усулда, шу жумладан - очиқ манбаларда текшириш мумкин. Энг оммавий вариантлардан бири - тегишли сўров билан хорижий мамлакатларнинг савдо реестрларига мурожаат қилиш.
Хорижий компаниянинг рўйхатдан ўтказилганлиги, унинг жойлашган жойи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли тўғрисида расмий маълумотларни топиш мумкин бўлган оммавий ахборот-ресурслари қуйидагилар:
Компаниянинг ўз сайти бўлиб, унда таклиф қилинаётган товарлар (хизматлар, ишлар) рўйхати ва уларни етказиб бериш шартлари кўрсатилган бўлса, бу айни муддао. Қуйидаги 2 нарсага эътибор беринг:
- у ташкил этилганига қанча муддат бўлган;
- у қанчалик “жонли” (каталог янгиланиб борадими, техник қўллаб-қувватлаш хизмати сўровларга муносабат билдирадими ва ҳ.к.).
Ҳамкорнинг вакиллари билан унинг ҳудудида расмий учрашув ташкиллаштириб, компания фақат қоғозда мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бу усул яхши ишлайди. Бироқ шуни инобатга олиш жоизки, айрим чет давлатларда ишбилармонлик амалиётида “савдо музокаралари учун ишлаб чиқариш майдонини ижарага олиш” қабул қилинган.
Ҳар қандай ҳолда тадбиркорлик фаолияти таваккалчилик асосида амалга оширилиши ва ўйланмай қабул қилинган қарорларнинг салбий оқибатлари солиқ тўловчининг ўз гарданига тушиши тушунарли. Бироқ, СКнинг лозим даражада эҳтиёткорлик қисмида талабларга риоя қилинган тақдирда, ҳеч бўлмаганда, муваффақиятсиз битимнинг солиқ оқибатлари унчалик оғир бўлмайди”.
Ушбу мавзуга доир яна материаллар:
- Қандай қилиб бўлғуси ҳамкорни текшириш ва лозим даражада эҳтиёткорликни намоён қилиш мумкин;
- Бухгалтер шартномалар билан қандай ишлаши керак;
- Контрагентларни текшириш бўйича эслатма.