2022 йил 1 майдан бошлаб норезидентлар учун ЖШДС ставкаси пасайтирилади

preview

Президентнинг 8.04.2022 йилдаги ПФ-101-сон Фармони билан 2022 йил 1 майдан бошлаб норезидент жисмоний шахслар учун ЖШДС ставкаси 12%гача пасайтирилади. Дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлар бундан мустасно.

 

Ҳозирги пайтда Ўзбекистондан даромад оладиган чет эллик шахсга 20%лик ЖШДС ставкаси қўлланилади. Фақат чет эллик шахс резидент мақомини олса, ушбу ставка 12%гача пасайтирилиши мумкин .  Молия вазирлигига манфаатдор идоралар билан биргаликда СКга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

Мавзуга доир тавсиялар:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.