Нима учун “Soliq” мобиль иловаси чекларни рўйхатдан ўтказмаяпти

preview

Агар мижозлар сизнинг чекларингизSoliq” мобиль иловасида рўйхатдан ўтказилмаётганлиги юзасидан шикоят қилишса, эҳтимол, муаммо чекларда бўлмаслиги мумкин! 7 апрель куни ДСҚ мазкур илова ҳақида ахборот хабарини эълон қилди, бироқ афтидан, кўп истеъмолчиларга у етиб бормаган.

 

“Soliq” мобиль иловаси сўнгги марта янгилангандан кейин фойдаланувчилар айрим камчиликларни аниқлашди. Яхшиланган версиясида носозликлар тузатилди, маълумотларни ҳимоя қилиш такомиллаштирилди ва интерфейс янгиланди.

Иловангиз тўғри янгиланиши учун қуйидаги ҳаволадан фойдаланинг:

  • iOS учун;
  • Android учун (apk га ҳавола сизда кўрсатилган ҳаволада очиладиган - кўрсаткичли мовий доирадаги матнли хабарда жойлашган. Сиз дастурни ўрнатадиган қурилмадан унга босиш лозим);

Play Market орқали ҳам янгилаш мумкин.

 

Янгилаш тўғри ўрнатилиши учун:

1. Илованинг олдинги версиясини олиб ташланг.

2. “Soliq” нинг эски версияси ишлаган айни  бир SIM-картали шу қурилмага унинг янги версиясини юклаб олинг.

3. Илованинг янги версиясида рўйхатдан ўтинг.

Ушбу ҳаракатлар кетма-кетлигига риоя қилсангиз, сизда илгари жамғарилган кешбэк суммалари сақланади.

Янги версияси - ишлаяпти, муаллиф уни шахсан синаб кўрди. Янги версиясининг афзалликларидан бири - фойдаланувчи ойлар кесимида чеклар ва улар бўйича ҳисобланган кешбэк тўғрисидаги маълумотларни кўриши мумкин.

 Олег ГАЕВОЙ