Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ходимнинг қарзидан воз кечилса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади
Ходим ишдан бўшаяпти. Унда етказган моддий зарари учун қарз мавжуд. Иш берувчи қарзни ундирмасдан, корхона харажатларига ҳисобдан чиқармоқчи бўляпти. Бунда иш берувчи ёки ходимнинг ўзида солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми?
Саволга «Норма» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Ходимнинг иш берувчидан қарзлари бўлиши мумкин. Масалан, – ходим моддий зарар етказган, корхонадан қарз олган, таътил олинган давр тугамасдан ишдан бўшаётган ҳолатларда.
Ушбу суммаларни меҳнат ҳақидан умумий қоидага кўра – ходимнинг ёзма розилиги билан ушлаб қолиш мумкин .
Корхона раҳбарияти ходимнинг қарзидан воз кечишга қарор қилган тақдирда, ходим учун мазкур сумма моддий наф тарзидаги даромад бўлади. У ходимнинг солиқ солинадиган даромади таркибига киритилади . Агар корхона фойда солиғи тўловчиси ҳисобланса, унинг учун бу чегирилмайдиган харажат бўлади .
Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз. Айтайлик, ходим эҳтиётсизлиги туфайли корхонага 1 500 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган. Ундан зарар суммасини ундиришга қарор қилинди.
Ходим қарзнинг ярмини (750 минг сўм) тўлагандан кейин корхона қолган қисмини ундирмасликка қарор қилди.
Иш берувчи томонидан қарзнинг ҳисобдан чиқарилган қисми – 750 минг сўм ходимнинг ЖШДС солинадиган даромади ҳисобланади .
Солиқ ҳисоботида ушбу даромадни қуйидагиларда акс эттиринг:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида – Ҳисоб-китобга 6-иловада ва Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида. Моддий наф тарзидаги даромадларни Ҳисоб-китобнинг 011 ва 0110-сатрларида акс эттирманг, сабаби улар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилмайди ;
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида – Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0119-сатри 3 ва 4-устунларида.