Янги нормаларни ҳисобга олган ҳолда НКТ чекидаги хатони тузатиш

preview

НКТ чекларига тузатиш киритишга тааллуқли янги нормалар жорий этилмоқда. Биринчидан, тадбиркорлар солиқ бўйича ҳисоботларда бир томонлама ЭҲФ ёрдамида НКТ орқали сотиш тўғрисидаги маълумотларни акс эттира олишмайди. Харидор билан амалга ошириладиган ҳар бир ҳисоб-китобга барча мажбурий реквизитлар бўйича тўғри маълумотлар билан НКТ чекини уриш зарур. Иккинчидан, чекка фақат хато аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар тузатиш киритиш мумкин. 

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

 

Эслатиб ўтамиз:

  • Онлайн-НКМ тизимини қўллаш тўғрисидаги низомда янги норма пайдо бўлди, унга асосан тузатувчи касса чеки тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10 кунидан кечиктирмай шакллантирилади ;
  • 2022 йил 11 июлдан бошлаб солиқ ҳисоботларида НКТ орқали реализация қилишни акс эттириш мақсадида бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти бекор қилинади.

ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ даври - бир ой эканлиги боис, НКТ чекларидаги барча хатолар чек берилган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар тузатилиши лозим.

Ушбу қоидаларга риоя қилиш товар сони, унинг қиймати, ҚҚС суммаси, МХИК, ўлчов бирликлари ва комитентнинг СТИРи билан боғлиқ чекдаги ҳар қандай хатони тузатиш имконини беради. Ушбу маълумотларни тўғри акс эттириш солиқ ҳисоботининг тўғри шакллантирилишини кафолатлайди.

Амалиётнинг кўрсатишича, кўп ҳолларда қуйидагилар тузатилади:

  • МХИК - солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуққа эга бўлган ташкилотлар;
  • комитентнинг СТИРи - воситачилик шартномаси бўйича товарни реализация қилувчилар.

Айтганча, ҳануз мажбурийлигига қарамай, ушбу реквизитлар мавжуд бўлмаган чеклар учраб туради.

 

Чеклар қандай тузатилади

Бунинг учун my.soliq.uz да шахсий кабинетнинг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизмати функционали назарда тутилган. Қуйидаги ҳаволалардан фойдаланинг:

  • “Чекка тузатиш киритиш” – онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чеклари учун;
  • “Маркетплейс чекларига тузатиш киритиш” – маркетплейс чекларига тузатиш киритиш учун.

Ноаниқлик мавжуд бўлган ёки мажбурий реквизитлар кўрсатилмаган ҳар бир чекка алоҳида тузатиш киритиш лозим.

Солиқ қўмитаси истисно тариқасида, шу йилнинг ўтган даври учун 2022 йил 10 июлга қадар чекларга тузатиш киритиш имкониятини тақдим этди. 2022 йил 1 июнга қадар урилган, харид қийматининг 1%и миқдорида кешбэк тўланган чеклар бундан мустасно.

Манбага қаранг.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text182371_yangi_normalarni_hisobga_olgan_holda_nkt_chekidagi_hatoni_tuzatish