Чет эллик Ўзбекистонда қандай қилиб якка тартибдаги тадбиркор бўлиши мумкин (10 та қадам)

preview

Ўзбекистонга келаётган чет эл фуқаролари бу ерда нафақат ёлланган ишчи сифатида, балки мустақил равишда бизнес очиш орқали ҳам ишлашлари мумкин. Buxgalter.uz чет эллик Ўзбекистонда қандай қилиб якка тартибдаги тадбиркорга айланиши мумкинлиги тўғрисида йўриқномани тайёрлади. 

 

1-қадам. Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтинг

Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан Ўзбекистонда нафақат ишлаш, балки ҳатто келган кундан бошлаб 3 иш кунидан (шанба иш куни,  якшанба ва байрам кунлари – дам олиш кунлари) ортиқ бўлиш имконияти ҳам йўқ .

Вақтинча рўйхатдан ўтиш ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги республикада рўйхатдан ўтмаган ҳолда бўлиш вақтига боғлиқ ҳолда БҲМнинг 5 бараваридан 20 бараваригача жаримага сабаб бўлади .

Туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида дастлабки вақтинча рўйхатга олиш ижарага олинган турар жой мулкдори ёки жойлаштириш воситаси (меҳмонхона, отель, хостел) томонидан расмийлаштирилади. Рўйхатга олиш муддати - 3 ёки 6 ой (хоҳишга кўра) Кейинчалик уни мамлакатдан чиқмасдан узайтириши ёки яшаш гувоҳномасини олиш мумкин.

 

2-қадам. Маҳаллий уяли алоқа операторига уланинг

Кейинчалик давлат хизматларидан фойдаланиш учун ҳеч бўлмаганда Ўзбекистоннинг исталган уяли алоқа операторидан SIM-карта харид қилиш зарур. Ушбу рақамга смс-хабар келади, у турли онлайн-сервисларда рўйхатдан ўтишда асқотади.

 

3-қадам. ЖШШИР олинг

ЖШШИР давлат хизматларидан фойдаланиш, шу жумладан - ЯТТни рўйхатдан ўтказишга ариза бериш учун зарур. Шунингдек, у Миграция ва  фуқароликни расмийлаштириш бўлимида олинади.

 

4-қадам. Сизнинг ЖШШИР ДСҚ базасига киритилганлигини текширинг

Буни ДСҚнинг “Ўз СТИРи ёки ЖШШИРини текшириш” электрон сервиси орқали амалга ошириш мумкин. Агар ЖШШИР базада мавжуд эмаслиги маълум бўлса, яна уни расмийлаштирган Миграция ва  фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилинг.

 

5-қадам. Жисмоний шахснинг ЭРИсини олинг

Электрон рақамли имзо калитини давлат хизматлари марказида (шахсан бориб) ёки ЯИДХП портали (онлайн) орқали 1 иш кунида БҲМнинг 7%ини тўлаган ҳолда олиш мумкин.

 

6-қадам. Фаолият турини танланг

Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорлар тадбиркорлик фаолиятининг 88 та тури билан шуғулланишлари мумкин (рўйхатга қаранг).

 

7-қадам. ЯТТни рўйхатдан ўтказиш учун ариза беринг

Буни ҳам давлат хизматлари марказида ёки ЯИДХП портали орқали амалга ошириш мумкин. Сизга ЖШШИР, ЭРИ ва маҳаллий операторнинг телефон рақами талаб қилинади.

Солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишга 1 кун талаб қилинади. Қоғоз ва электрон шаклдаги Якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бир хил юридик кучга эга.

Эътибор беринг
Тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш жисмоний шахс томонидан бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг 10%и миқдорида, лекин 1 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади .

Агар танланган фаолият тури қўшимча рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатларни талаб қилса, уларни олиш учун ариза бериш зарур (лицензияланадиган фаолият турларига қаранг).

 

8-қадам. Банкда ҳисобварақ очинг (мажбурий эмас)

Агар якка тартибдаги тадбиркор ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ёки ходимлар ёллашни режалаштирса, у банкда ҳисобварақ очиши лозим.  Агарда сиз мустақил равишда ишлашни режалаштирсангиз, ҳисобварақ очиш шарт эмас.

Банкда ҳисобварақни мурожаат қилинган кунда очиш мумкин. Фақат паспорт ва вақтинча рўйхатдан ўтиш зарур.

 

9-қадам. Ташқи савдо шартномаларини ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказинг

Ташқи савдо контрактларини (товарлар/хизматлар экспорти) Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ҳисобга қўйиш зарур. Буни ҳам ЯИДХП орқали амалга ошириш мумкин.

 

10. Ходимларни ёлланг (5 нафардан кўп эмас)

Банкда ҳисобварақ очгандан кейин ходимларни ёллаш мумкин.

Ишга қабул қилишда ходим билан ёзма меҳнат шартномаси тузинг (шаклга қаранг) ва шартнома тузилган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай уни сиз рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органида солиқ ҳисобига қўйиш тўғрисида ариза беринг. Буни қандай амалга ошириш ҳақида қуйидаги тушунтиришда ўқинг:

Шу пайтдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор ходим учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаши керак .

Меҳнат шартномасида ЯТТнинг имзосини муҳр билан тасдиқлаш шарт эмас, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилиши талаб қилинмайди .

Меҳнат шартномасининг муддати Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак .

Ёлланган ходимларнинг меҳнат стажини ҳисоблаш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланганлиги асосида амалга оширилади . ЯТТ меҳнат дафтарчаларини юритмайди ва ЯММТга маълумотларни киритмайди.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади