Хусусий мактабда болалар оромгоҳи хизматларига ҚҚС ва фойда солиғи солинадими

preview

Хусусий мактаб – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон қарорга асосан имтиёзлардан фойдаланади, улар 2025 йил 1 январгача узайтирилган . Ёз мавсумида мактаб ўз ўқувчиларини соғломлаштириш ва дам олишлари учун кундузги оромгоҳни ташкил этди. 

Ёзги болалар оромгоҳидан олинган даромадларга ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

 

– Солиқ имтиёзлари Солиқ кодекси томонидан берилади. Айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари, ҚҚС, акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда ва (ёки) реализация қилинганда акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари, Президентнинг қарорлари билан берилиши мумкин. Бироқ – фақат белгиланган солиқ ставкасини кўпи билан 50%га камайтириш тарзида ва кўпи билан 3 йил муддатга берилиши мумкин .

 

ҚҚС

Хусусий мактаб бошланғич ва ўрта таълим соҳасидаги таълим хизматлари қисмида ҚҚС бўйича имтиёзни қўллашга ҳақли .

Болалар дам олиш оромгоҳлари ҳамда бошқа дам олиш ташкилотлари томонидан уларнинг асосий фаолияти доирасида кўрсатиладиган, йўлланмалар ёки жойсиз даволаниш учун бериладиган ҳужжатлар билан расмийлаштирилган санаторий-курорт ва соғломлаштириш хизматлари ҚҚСдан озод қилинади .

Лекин мактаб – асосий фаолияти доирасида соғломлаштириш хизматлари кўрсатадиган дам олиш ташкилоти эмаслиги боис, у ёзги болалар оромгоҳи хизматларини кўрсатишдан олган даромадларига ҚҚС бўйича имтиёзни қўллай олмайди.

 

Фойда солиғи

Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллайди . Таълим хизматлари соҳаси ташкилотлари ҳам бундай солиқ тўловчилар жумласига киради . Таълим ташкилоти унинг таълим фаолиятидан олинган даромадлари (текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар ҳисобга олинган ҳолда) жами йиллик даромадининг камида 90%ини ташкил этган тақдирда, ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи деб эътироф этилади . Агар ушбу шартга риоя қилинса, мактаб ёзги болалар оромгоҳи фаолияти бўйича ҳам фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкин.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text182851_hususiy_maktabda_bolalar_oromgohi_hizmatlariga_qqs_va_foyda_soligi_solinadimi