Корхона ҚҚС тўлашга ўтса, илгари тузилган шартномаларни нима қилиш керак

preview

«2022 йил августдан корхона ҚҚС тўлашга ўтди. 2022 йилга тузилган шартномага қуйидаги қўшимча банд киритилди: «шартнома якунланадиган санада ижрочи ЎзР СКга мувофиқ ҚҚС тўловчиси бўлган ҳолларда шартнома суммаси ҚҚС суммасига оширилади ва қўшимча битим расмийлаштирилади». Мазкур ҳолатда ўтган йилларда тузилган шартномаларни нима қилиш керак?».

Саволга «Норма» компанияси эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

 

– ҚҚС тўловчилар ҚҚС солинадиган айланма бўйича солиқ тўлашлари шарт .

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда етказиб берувчи ҚҚС суммасини кўрсатган ҳолда ЭҲФни тақдим этади.

Сизнинг корхонангиз 2022 йил августдан бошлаб ҚҚС тўловчиси бўлганлиги сабабли, товарлар (хизматлар) харидорлари билан тузилган амалдаги шартномалар қайта кўриб чиқилиши лозим. Бунинг учун амалдаги шартномаларга қўшимча битимларни тузинг.

Товарлар (хизматлар) харидорларидан қайсиларидир товарлар (хизматлар) қийматига тааллуқли шартномаларнинг шартларини қайта кўриб чиқишни рад қилган тақдирда, корхонангиз ҚҚС суммасини ўз ичига олган шартнома қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС тўлашига ёки тарафларнинг розилиги билан шартномани бекор қилишига тўғри келади.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text183715_korhona_qqs_tulashga_utsa_ilgari_tuzilgan_shartnomalarni_nima_qilish_kerak