Таъсисчилик бекор қилинса ва мулкдор ўз ҳиссасини олиб кетса, солиқ оқибатлари юзага келадими

preview

“Икки йил олдин бизнинг корхонамиз қайта ташкил этилган. Янги ягона таъсисчи – юридик шахс бизнинг МЧЖ устав фондига асосий восита билан бадал қўшди. Асосий восита шу вақт мобайнида бевосита белгиланган мақсадига биноан фойдаланилди ва иқтисодий фойда келтирди. Эскириш ҳисобладик ва қайта баҳолашни амалга оширдик. Бу йил суд қарори билан унинг таъсисчилиги ноқонуний деб топилди ва бекор қилинди. Энди таъсисчи УФдаги ўз бадалини олиб кетмоқчи. 1. Агар битим ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, бизда ҚҚС солинадиган айланма юзага келадими? 2. АВнинг чиқиб кетиши ва УФнинг камайтирилишида қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?”.

Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди:


1. Саволда таъсисчиликнинг ноқонунийлиги сабаби кўрсатилмаган. Агар:

  • асосий восита ҳақиқатда сизнинг корхонангизга ўтказилган бўлса;
  • суд қарорида қўшилган ҳиссани қандай тасарруф этиш кўрсатилмаган бўлса;
  • сизда кўрсатилган шахсга нисбатан пул талабномаси бўлмаса,

у ҳолда, агар ҳисса киритувчи бадал айнан илгари қўшилган асосий восита билан қайтарилишини хоҳласа, сиз унга АВни қайтариб беришингиз мумкин.

Кўрсатилган АВ ҳақиқатда сизнинг корхонангизга ўтказилган, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятида фойдаланилган, сиз унга хизмат кўрсатишга харажат қилгансиз, унинг қиймати босқичма-босқич амортизация тарзида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизмат)га ўтказилган. Бу вазиятда икки йиллик битимни шунчаки бекор қилиш мумкин эмас. АВни сизнинг корхонангизнинг хусусий мулки, унинг чиқиб кетишини эса - реализация қилиш деб эътироф этиш зарур.

Таъсисчининг МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқишида асосий воситани бериш , асосий воситага бўлган мулк ҳуқуқини ҳар қандай пуллик асосда ўтказиш сингари , реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва ҚҚС солинади. Бундай битим пуллик асосда ҳисобланади, сабаби киритувчи олдидаги мажбуриятни сўндириш содир бўлади. Трансферт нархни белгилаш тўғрисидаги қоидаларни ва ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда АВни реализация қилиш қиймати солиқ базаси ҳисобланади . Эслатиб ўтамиз, сизнинг юридик шахсингиз ва сизнинг таъсисчингиз ўзаро боғлиқ шахслар ҳисобланади .

2. АВнинг чиқиб кетиши ва устав фондининг камайтирилиши 21-сон БҲМС ва Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомда келтирилган стандарт ўтказмалар билан расмийлаштирилади.

Хўжалик операциясининг мазмуни

Асос (ҳужжат)

Сумма

(минг сўм)
суммалар шартли равишда

Дебет

Кредит

Чиқиб кетаётган таъсисчи олдидаги қарз ёки сизнинг ҳолатингизда, таъсисчиликни бекор қилиш

Одатда бу баённома, бироқ мазкур ҳолда – суд қарори

180 000

8330

6620

АВнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариш

ЭҲФ ва ҳисобдан чиқариш далолатномаси

211 000

9210

0100

Жамланган эскиришни ҳисобдан чиқариш

ЭҲФ ва ҳисобдан чиқариш далолатномаси

123 000

0200

9210

Қайта баҳолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш

ЭҲФ ва ҳисобдан чиқариш далолатномаси

13 000

8510

9210

Чиқиб кетаётган таъсисчи олдидаги қарзни асосий восита билан сўндириш  = 180 млн сўм

ЭҲФ

180 000

6620

9210

АВни реализация қилиш (чиқиб кетиши) суммасига ҚҚС ҳисоблаш = 180 млн сўм / 115 х 15

ЭҲФ

23 478

9210

6410

АВнинг чиқиб кетишидан фойдани аниқлаш

Бухгалтерия маълумотномаси

81 522

9210

9310