Кўчмас мулкни мустақил баҳолаш натижалари ҳақида ДСҚ қандай хабардор қилинади (йўриқнома)

preview

2022 йилнинг 1 октябрига қадар кўчмас мулк қийматини мустақил баҳолашни ўтказиш ҳуқуқидан фойдаланган солиқ тўловчилар 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома ва баҳолаш ҳисоботини солиқ органларига тақдим этишлари керак. ДСҚ буни масофадан туриб қандай амалга оширишни тушунтирди:

 

My3.soliq.uz сайтида бунинг учун “Кўчмас мулк объектининг мустақил баҳолаш натижаларини тақдим этиш” хизмати ишга туширилган.

 

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин

1. My3.soliq.uz сайтида авторизациядан ўтинг.

2. “Барча хизматлар” ҳаволасини танланг, кейин - “Кўчмас мулк объектининг мустақил баҳолаш натижаларини тақдим этиш”ни танланг.

3. “Объектни қўшиш”га босинг. Сизнинг барча кўчмас мулкларингизнинг рўйхати автоматик  тарзда шакллантирилади. Мустақил баҳолаш ўтказилган объектни танланг:

4. Экранда савол билан ойна пайдо бўлади – “сиз илгари мазкур объект бўйича кўчмас мулк объектини мустақил баҳолашдан ўтказиш тўғрисида солиқ органларини хабардор қилганмисиз”.

Агар – хабардор қилган бўлсангиз, “Ҳа” вариантини танланг ва олдинги хабарнома тўғрисида маълумотларни киритасиз:

  • хабарнома санаси;
  • хабарнома билан файл (бириктирилади);
  • мустақил баҳолашни ўтказиш муддатлари;
  • баҳоланаётган кўчмас мулк майдони.

Сўнгра “Қўшиш”га босинг. Объект асосий ойнада пайдо бўлгандан кейин, “Натижани юбориш”га босинг:

Янги шакл очилади, унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • мустақил баҳолашни ўтказиш муддати;
  • баҳоланган майдон ва мол-мулк қиймати;
  • баҳоловчи ташкилотнинг СТИРи;
  • баҳоловчи ташкилотнинг номи (СТИР киритилгач автоматик тарзда пайдо бўлади);

Баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган маълумотномани бириктиринг.

Агар илгари хабардор қилмаган бўлсангиз, “Йўқ” жавоби вариантини танланг. Олдинги хабарнома тўғрисида маълумотлар шаклларини четлаб ўтиб, дарҳол баҳолаш натижаларини қўшишга киришинг.

5. Хабарномангиз қабул қилинган ёки қилинмаганлигини текширинг. Бунинг учун “Кўчмас мулк объектининг мустақил баҳолаш натижаларини тақдим этиш” ойнасида “Баҳолаш натижалари”ни танланг.

6. Агар сизнинг хабарномангиз рад этилган бўлса, сабабини билиш учун “Рад этилди” тугмасига босинг.

7. Йўл қўйилган хатоларни тузатган ҳолда, яна бир бор хабарнома йўлланг (“Натижаларни қайта юбориш” тугмаси).

Манбага қаранг (ДСҚ йўриқномаси).

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади