Хизмат сафарига юборилган ходим бўнакни долларда олиб, рублда ҳисоблашса бўладими?

preview

“Ходим Москва шаҳрига хизмат сафарига юборилган. Корхона унга бўнакни 2730-сон Низом билан тасдиқланган нормалар бўйича АҚШ долларида берди. Меҳмонхонага тўловни амалга ошириш учун у долларни рублга айирбошлади, айирбошлаганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас. Меҳмонхонага тўлов учун счётни у тегишинча, рублда тақдим этди. 

Бўнак ҳисоботи санасидаги кросс-курсни ҳисобга олган ҳолда (АҚШ долларининг МБ курси / рублнинг МБ курси = долларнинг рублдаги эквиваленти) яшаш харажатларини аниқлаймиз. Бу тўғрими?”. 

Саволга “Норма” эксперти  Ольга БУСАРОВА жавоб берди: 

 

– Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом Россияга хизмат сафари харажатлари нормаларини белгилайди. Меҳмонхона учун ҳақ тўлашнинг энг юқори нормаси – суткада 120 АҚШ доллари. 

Бунда Низомда долларни рублга қандай ўтказиш аниқлаштирилмайди.

Берилган (олинган) бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги ижобий (салбий) фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди

Хулоса қиламиз: бухгалтерия ҳисоби мақсадларида сиз ходимдан бўнак ҳисоботи олинган санада кросс-курс бўйича долларни рублга тўғри ўтказгансиз. Бироқ солиқ ҳисоби мақсадларида 4220-счётида ҳосил бўлган курсдаги фарқни фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олиш зарур эмас.