ҚҚС тўловчиси Tax Free тизимига ўтишга қандай тайёрланади

preview

2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Tax Free тизими тажриба тариқасида ишлашни бошлайди: чет элликлар ҚҚС билан сотиб олинган айрим товарлар бўйича ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин ҚҚС тўловчилар бўлган манфаатдор чакана савдо корхоналари бунга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари лозим. Манфаатдорлик нимада, деган савол туғилади?

Бундай дейиш мумкин: агар сизга чет элликларнинг харид қилиши билан боғлиқ ортиқча муаммолар, текширувлар, чекларга тузатиш киритиш ва жарималар керак бўлмаса – янги йил келишини кутмай, ўз НКМ созламаси ҳақида қайғуринг. Бунда нимага эътибор қаратиш лозимлиги – buxgalter.uz шарҳида:

 

Tax Free тизимида иштирок этувчи савдо шохобчалари махсус флаерлар билан белгиланади . НҲҲдан стикер олиш ёки дастурга бирлашиш учун ариза бериш кераклиги келиб чиқади. Шунингдек, 653-сон ВМҚда унинг иштирокчилари учун алоҳида талаблар мавжуд эмас. Агар бундай нормалар яқин вақтда пайдо бўлмаса, демак, ҳар қандай савдо шохобчаси – ассортиментида рўйхатдаги товарлар мавжуд бўлган ҚҚС тўловчиси автоматик тарзда дастурнинг иштирокчисига айланади.

ҚҚСни қайтариб олиш учун туристлар:

  • чекларни Soliq мобиль иловасида рўйхатдан ўтказадилар ;
  • Ўзбекистон ҳудудини тарк этишда товарларни тақдим этадилар .

Бинобарин, ушбу чеклар амалда бўлган МХИК ва ҳақиқатда харид қилинган товарларга мувофиқлиги борасида текширилади. Ҳар қандай хато ёки ноаниқликлар муаммоларга сабаб бўлади, чунки назорат асосли сабабларга кўра кучайтирилган.

Бу рўй бермаслиги учун онлайн-НКТ созламасини текширинг ҳамда сотувчилар ва кассирларга қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўладиган чекларни шакллантириш бўйича йўл-йўриқлар ташкил этинг. Бунда сиз билан кассага хизмат кўрсатиш учун шартнома тузилган ТХКМ ходимлари ёрдам беришлари мумкин.

Чекларда 943-сон ВМҚга 1-илованинг 7-бандида белгиланган реквизитлар рўйхати бўйича харид тўғрисида ҳаққоний маълумот акс эттирилиши керак. Қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:

  • товарнинг номи. У ҳақиқатда сотилган товарга мувофиқ бўлиши керак.

Афсуски, ҳануз фақат харид қиймати тўғри акс эттирилган, сотилганидан бошқа товарлар кўрсатиладиган чеклар кўплаб учрайди. Ёки аниқ товарлар ўрнига товарлар гуруҳи (қуруқ мевалар, кийимлар ва ҳоказо) кўрсатилади, бу ҳам нотўғри;

  • МХИК.

653-сон ВМҚга 2-иловада товарлар рўйхати Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги гуруҳлари ва синфлари рақамлари билан келтирилганлиги эътиборга лойиқ. Бу керакли МХИКни tasnif.soliq.uz да излашни жиддий соддалаштиради;

  • ҚҚС.

Чекда ҳар бир товарга СКга мувофиқ ҚҚС ставкаси, товар бўйича солиқ суммаси ва чек бўйича ҚҚСнинг умумий суммаси кўрсатилган бўлиши керак.

 

Ускунани қўшимча жиҳозлашга тўғри келадими

Чет элликлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун тўловларни халқаро банк карталари орқали қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминаллари талаб қилиниши мумкин. Марказий банкка тадбиркорлик субъектларининг буюртмалари асосида уларнинг тақдим этилишини таъминлаш топширилди . Бундай буюртмани бериш ёки бермаслик - сизнинг ихтиёрингизда, мажбурлаш ҳақида гап бормаяпти.

 

Яна бир муҳим жиҳат

Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини қайтариш фақат ҚҚС билан харид қилинган товарлар бўйича амалга оширилади . Тадбиркорлардан яна ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишда ва солиқни СКда белгиланган муддатларда – ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасига қадар тўлашда мажбуриятни ўз вақтида бажариш талаб қилинади.

 

Tax Free тизими шартларида ишга тайёргарлик кўришда бизнинг қуйидаги тавсияларимиз ёрдам беради:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади