ҚҚС тўловчиси бўлган корхона товарни реализация қилиш пайтида қўшимча равишда бонус сифатида муайян миқдорда товарларни берди

preview

ҚҚС тўловчиси бўлган савдо корхонаси ўзининг нарх сиёсати ва олди-сотди шартномасининг шартларига асосан товарни сотиш пайтида харидорларга бонуслар кўринишида – муайян миқдорда товарларни бепул бериш тарзида чегирма бермоқда:

5 000 дан 10 000 донагача сотиб олишда – қўшимча 500 дона бепул;

10 001 дан 20 000 донагача сотиб олишда – қўшимча 1 000 дона бепул;

20 000 донадан кўп сотиб олишда – қўшимча 1 500 дона бепул.

Харидор 10 000 дона товарни сотиб олди ва бонус тарзида қўшимча равишда 500 дона бепул товарга эга бўлди.

Реализация қилинадиган товар партиясининг таннархи – 7 000 минг сўм. ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилиш қиймати – 10 000 минг сўм.

Товар реализацияси қийматига ҳисобланган ҚҚС – 1 500 минг сўм (10 000 х 15%).

Бонус сифатида бепул берилган товарнинг таннархи – 350 минг сўм.

Ҳисобварақ-фактурани қуйидагича ҳисобланг: