2022 йилда етказиб берилган товарни қайтаришда ҚҚСнинг қайси ставкасини қўллаш керак

preview

Харидор 2022 йилнинг декабрь ойида жўнатилган товар туркумини қайтариш ниятини баён этди. Бундай қайтаришга ҚҚС ставкасининг 12%гача камайтирилганлиги ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактура қандай тўғри расмийлаштирилиши кераклигини Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди:

 

– СКнинг 257-моддасига мувофиқ товарни ёки унинг бир қисмини қайтариш қўшимча ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади.

2022 йилда реализация қилинган товарни қайтаришга ЭҲФ расмийлаштирган ҳолда, ҚҚСнинг 15% ставкасини кўрсатинг. Электрон ҳисобварақ-фактуралар шакли буни амалга ошириш имконини беради.

Эътибор беринг: агар сизга 2023 йилда, яъни ҚҚСнинг 12% ставкаси билан реализация қилинган товарни қайтаришса, қўшимча ҳисобварақ-фактурани ҳам 12% ставка билан расмийлаштириш лозим.

Солиқ базасига уни камайтириш тарафга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса – кафолат муддати доирасида амалга оширилади .

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади