2022 йил декабрь учун солиқлар суммаси икки топшириқнома асосида ечилса, нима қилиш мумкин

preview

23 январь куни солиқ органлари солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини жума куни 20 январда соат 17:00 дан кейин жўнатган солиқ тўловчиларга инкассо топшириқномасини тақдим этишди. Вазиятни солиқ идорасида тушунтиришди.

 

Юзага келган вазиятнинг сабаблари

Тўлов топшириқномалари иш куни тугагандан кейин келиб тушган, ундан сўнг дам олиш кунлари – шанба ва якшанба бўлди. Банклар уларга ишлов беришга фақат душанба куни киришишди. Бир вақтнинг ўзида солиқ органларининг автоматлаштирилган тизими ишга тушди. У солиқларнинг муддатида келиб тушмаганлигини тўламаслик сифатида баҳолади ва автоматик тарзда инкассо топшириқномаларини шакллантирди.

Натижада душанба куни солиқ тўловчиларнинг ҳисобрақамларидан пуллар бир йўла иккита топшириқнома – ўзининг топшириқномаси ва инкассо топшириқномаси бўйича ечиб олинди.

 

Нима қилиш керак

Ортиқча тўланган барча ҳолларда солиқ органлари ортиқча тўланган суммаларни СКнинг 103-105-моддалари қоидаларига мувофиқ қайтарадилар.

Солиқ тўловчи бу ҳақда ариза билан  my.soliq.uzдаги шахсий кабинет орқали мурожаат қилиши керак.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади