МБнинг ҳисобварақларни очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги янги йўриқномаси нималарни ўзгартиради

preview

Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан таъсис этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 майдан бошлаб банкда ҳисобварақларни фаолиятнинг ҳар қандай босқичида масофадан туриб очишлари мумкин. Бу янги Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада назарда тутилган.

 

Янги Йўриқнома резидент ва норезидент бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек деҳқон хўжаликлари, юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиалларига банк ҳисобварақларини очиш, уларни юритиш ҳамда ёпиш тартибини тартибга солади. Йўриқнома илгари банк ҳисобварақлари билан ишлашни регламентлаган НҲҲларни ўзида бирлаштирган.

Йўриқномага мувофиқ:

  • Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан ташкил этилган юридик шахслар ҳамда ЯТТлар 2023 йил 1 майдан бошлаб банк ҳисобварақларини давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида ҳамда фаолияти давомида масофадан туриб очишлари мумкин;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга имзо намуналарини қўйишда факсимилдан фойдаланишга рухсат берилди; 
  • банкларга ҳисобварақни очиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қоғоз шаклида сақламасликка рухсат берилди, агар улар ҳужжатларни электрон шаклда сақлашни таъминлашлари мумкин бўлса; 
  • банклар жисмоний шахсларга ҳисобварақларни ЖШШИР асосида очади;
  • хўжалик юритувчи субъектлар асосий ҳисобварақ очган банк орқали ўзининг барча банклардаги ҳисобварақлари рўйхатини банк депозиторларининг миллий ахборот базасидан олишлари мумкин.

Манбага қаранг.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади