ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби ижарадан олинган даромадларни ҳисобга олиб, қандай тўлдирилади

preview

2023 йилнинг январь ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот шаклларига тўлов манбаида ушлаб қолинадиган, мол-мулкни ижарага беришдан ЖШДС тўлаш учун янги шахсий ҳисобварақа қўшилди (коди 186). Натижада ҳисобот шаклида янги сатр – 070-“Мол-мулкни ижарага беришдан солиқ суммаси” пайдо бўлди.

Жисмоний шахслардан мол-мулкни ижарага олишдан олинган даромадларни ҳисобга олган ҳолда солиқни қандай тўғри тўлаш ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни топшириш ҳақида “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари  Алёна ТРОНОВА ва Дилором ХУДАЙБЕРДИЕВА гапириб беришди:

 

– Тўловни ўтказиш учун my.soliq.uzдаги шахсий кабинетда “Юридик шахсларнинг солиқларини тўлаш” бўлимига киринг ва “Солиқлар турларини янгилаш” тугмасига босинг:

Агар янгиланишдан сўнг 186 коди очилмаса, уни қўшиш учун рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига мурожаат қилинг.

Солиқ тўланганидан кейин “ЮШ ҳисоботини жўнатиш” иловасини ва унда –ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг электрон шаклини танланг:

Шакл ичида тўлдириш учун шаблон-файлни юклаб олинг (ёйилмалар, Ҳисоб-китобга 5, 6 ва 7-иловалар):

 

“А” ташкилоти мисолида 2023 йилнинг март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклини тўлдирамиз, бунда:

1) 2 нафар ходим 3,5 млн сўм маош билан ишлайди. Март ойи учун МҲФ – 7 млн сўм. Январь-март ойлари учун умумий МҲФ – 21 млн сўм;

2) ижарага олинган 500 кв. метр майдонли бино Тошкент вилоятида жойлашган. Тошкент вилояти учун ижаранинг энг кам ставкаси – ойига 1 кв. метр учун 8,3 минг сўм . Шартнома бўйича ҳар ойлик тўлов – 4,75 млн сўм (ойига 1 кв. метр учун 9,5 минг сўм).

Юклаб олинган шаблон-файлда – 6-иловада (Ёйилманинг 2-варағи) 7-устунда даромад турининг тўғри рақамли кодини кўрсатишни унутманг – “2” (мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад):

Шундан кейин қуйидагиларни кўрсатамиз:

  • 5-устунда – 14 250 000 сўм (4 750 000 х 3 ой);
  • 9-устунда – 570 000 сўм (ой учун солиқ суммаси);
  • 8-устунда – 1 710 000 сўм (2023 йилнинг январь ойидан март ойигача солиқнинг умумий суммаси).

 

3-илова “Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби”ни тўлдирамиз:

  • 010-сатрда, 9-устунда – 500 кв. метр (ижарага олинган майдон);
  • 020-сатрда, 9-устунда – 8 300 сўм (Тошкент вилояти учун энг кам ставка);
  • 030-сатрда, 9-устунда – 4 150 000 сўм (ҳисобот ойи учун ижара тўловининг энг кам миқдори автоматик тарзда тўлдирилади);
  • 040-сатрда, 9-устунда – 4 750 000 сўм (ижара шартномаси бўйича ҳар ойлик ижара тўлови).

Энди Ҳисоб-китоб шаклининг ўзини тўлдирамиз. Қуйидагиларни кўрсатамиз:

  • 011-сатрда, 5-устунда – 21 000 000 сўм (йил бошидан ҳисобланган МҲФ, 7 млн сўм х 3 ой);
  • 0110-сатрда, 5-устунда – 7 000 000 сўм (март учун МҲФ);
  • 012-сатрда, 3-устунда – 14 250 000 сўм (йил бошидан ўсиб борувчи якун билан ҳисобланган ижара тўловининг умумий суммаси, 4 750 000 сўм х 3 ой);
  • 050-сатрда:

– 5-устунда – 12% (ижтимоий солиқ ставкаси);

– 7-устунда – 12% (ЖШДС);

– 8-устунда – 0,1% (ШЖБПҲ);

  • 060-сатрда, 8-устунда – 21 000 сўм (йил бошидан умумий МҲФнинг 0,1%и).

010-сатрнинг 3-устунини (35 250 000 сўм) тизим автоматик тарзда тўлдиради (21 000 000 сўм (йил бошидан МҲФ) + 14 250 000 сўм (йил бошидан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси)).

7-устуннинг янги 070-сатрида 1 710 000 сўмни (4 750 000 (1 ой учун ижара тўлови) х 3 ой (январь-март) х 12% (ЖШДС)) ни кўрсатамиз:

Яъни солиқ суммаси – 4 230 000 сўм – энди табақалаштирилади:

  • 2 499 000 сўм – 46 коди бўйича қолади;
  • 1 710 000 сўм – 186 коди бўйича акс эттирилади.