Полезное для бухгалтера в ноябре:
Жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади
Ўқувчимиз савол берди: жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади.
Buxgalter.uz тушунтиради:
– Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳисоб-китоб қилишдаги, шу жумладан – жисмоний шахсларга дахл қиладиган ўзгартиришлар ҳақида биз бу ерда ёзганмиз:
Ер солиғи
Жисмоний шахслар учун
1. Солиқ суммасини ўтган йилдагига нисбатан ўсишини чеклаш сақлаб қолинмоқда.
Чеклов уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари эгаллаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун
амал қилади.
2023 йилда солиқ суммаси 2022 йилда ҳисобланган солиқ суммасидан 1,3 баравардан ортиқ миқдорда ошмаслиги лозим.
Бунда чеклов жисмоний шахслар томонидан 2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкаларига нисбатан қўлланмайди.
2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ деҳқон хўжаликлари учун назарда тутилган тартибда тўланади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга жисмоний шахслар учун деҳқон хўжаликлари учун назарда тутилган солиқни ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш тартиби татбиқ этилади.
Улар учун ер солиғи суммаси солиқ органлари томонидан ер участкаларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, норматив қиймати ўртача туман (шаҳар)нинг суғориладиган ёки суғорилмайдиган ери бўйича аниқланади.
Солиқ базаси – кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари бўйича ер участкаларининг майдони . Солиқ ставкалари СКнинг 437-моддаси билан тартибга солинади.
Мол-мулк солиғи
Жисмоний шахслар учун
1. Солиқни ўтган йилдагига нисбатан оширишга чеклов сақлаб қолинмоқда.
Чеклов турар жой фонди объектларига, шу жумладан, кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган машина турар жойларига эга бўлган жисмоний шахслар учун амал қилади.
2023 йилда 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси 2022 йил учун ҳисобланган солиқ суммасидан 1,3 баравардан ортиқ миқдорда ошиши мумкин эмас. Ушбу чеклов 2018 йилдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли барча кўчмас мулк объектларига нисбатан қўлланилади.
Бунда яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари қисмида солиқ суммасини ўтган йилдагига нисбатан ошишини чеклаш бекор қилинади.
Солиқ базаси – солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати. У кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланади . Солиқ ставкалари СКнинг 422-моддасида белгиланган.
Ходимларнинг қарзи тўғрисидаги ахборотни ҳам иш берувчи – my.soliq.uzда “Ходимларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш” хизмати ёрдамида олиши мумкин.
Мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича барча ҳисоб-китоблар солиқ органининг хабарномасида мавжуд. Агар уни олмаган бўлсангиз, сўраб олишингиз керак.