Фискал модуль билан ишлаш қандай мақбуллаштирилади

preview

Агар сизнинг фискал модулингизнинг бутун сиғими тўлиб қолганлиги маълум бўлса, сиз онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан модулни янгисига алмаштирмагунингизга қадар фойдалана олмайсиз. 

Савдо шохобчасининг иши тўхтаб қолмаслиги  учун фискал модуль билан ишлашни қандай мақбуллаштириш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди:

 

– Ҳақиқатан, фискал модуль шундай тузилганки, у тўлиб қолганда касса аппарати модуль янгисига алмаштирилмагунча блокировка қилинади. Фискал модулнинг сиғими улар тўғрисидаги ахборот сақланиши мумкин бўлган Z-ҳисоботлар сони билан аниқланади. Ҳозирги вақтда туркумга боғлиқ ҳолда турли сиғимдаги фискал модуллар – 944, 800, 640, 256 Z-ҳисоботлар қўлланилади.

Муайян фискал модулнинг сиғимини ўз ТХКМда аниқлаштиринг ва шундан сўнг – солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки онлайн-НКМ (виртуал касса)нинг ўзи ёрдамида унинг тўлишини кузатиб боринг.

Ҳар бир Z-ҳисоботга ўзининг тартиб рақами берилади. Айрим касса аппаратларининг функционали қолган Z-ҳисоботлар сонини кузатиб боришга ёрдам беради, аппаратнинг ўзи фойдаланувчини бу ҳақда хабардор қилади.

 

Агар фискал модуль тўлиб қолган бўлса

Ўз ТХКМга алмаштириш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилинг. Тўлиб қолган фискал модулни ТХКМ ходимига топширинг. Янги модулни ўрнатишда ҳеч қандай тўловларни амалга ошириш керак эмас.

 

Тўлиб қолганлиги борасида ТХКМга ташрифлар сонини қисқартириш учун фискал модуль билан ишлашни қандай мақбуллаштириш мумкин

Қоидага кўра, савдо шохобчалари ҳар суткада иш куни якунланганидан сўнг Z-ҳисоботларни ечиб олишади. Лекин фискал хотирали НКМ (эски намунадаги) вақтида Z-ҳисоботларни суткада 1 марта иш куни якунида ечиб олиш ва маълумотларни кассир-операциячининг дафтарига ёзиб қўйиш талаби ўрнатилганлиги боис кўп ҳолларда шундай бўлади. Ушбу амалиёт чуқур ўрнашиб қолган, аммо ушбу тартибга ҳозир қатъий риоя қилишга зарурат йўқ.

Тадбиркорлар Z-ҳисоботлар даврийлигини ўзлари белгилашади. Уларнинг маълумотларини ҳеч қандай дафтарларга ёзиш керак эмас, барча ахборот онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ўзида ёки – солиқ тўловчининг шахсий кабинетида мавжуд бўлади. Сизнинг онлайн-НКМ ёки виртуал кассангиз учун Z-ҳисоботлар даврийлигини аниқлашнинг энг мақбул усули – бу ўз бухгалтерингиз билан маслаҳатлашиш.

Бугун Z-ҳисобот бухгалтерияга нима учун керак? У:

1) сотувлар тўғрисидаги ахборотни назорат қилиш;

2) чеклардаги хатоларни аниқлаш ва бартараф этишга ёрдам беради.

Мисол учун, агар муайян давр учун терминал бўйича ўтган сумма онлайн-НКМда қайд қилинган сотувлар суммасидан ошса, кассир чек ураётганда нақд қабул қилинган сифатида терминал бўйича ўтган суммани нотўғри “ёзиб қўйганлиги”нинг эҳтимоли катта. Бундай чекларни аниқлаш ва уларга тузатиш киритиш керак. Z-ҳисоботда биринчи ва охирги чеклар кўрсатилиши боис, бу хатоларни қидиришда изланиши лозим бўлган чеклар рўйхатини жиддий торайтиради.

Z-ҳисоботларни ечиб олиш даврийлигини аниқлаштириб олгандан сўнг, кассада ишловчи ходимларга йўл-йўриқ кўрсатинг. Жорий Z-ҳисобот қандай ёпилиши ва янгиси қандай очилишини тушунтиринг ва буни уларнинг мажбуриятлари жумласига киритиб қўйинг.

Барча ёпилган Z-ҳисоботлар бўйича ахборот солиқ тўловчининг шахсий кабинетида акс эттирилади.

Эътибор беринг

Чекка қандай қилиб тез тузатиш киритиш ҳақида қуйидаги материалда ўқинг:

Онлайн-НКТ ишидаги турли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишни ўрганишга қуйидаги вебинарлар ёрдам беради:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text189794_fiskal_modul_bilan_ishlash_qanday_maqbullashtiriladi