Улгуржи ва чакана савдо корхоналарида 1 июлдан салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш

preview

 

Эътибор беринг

Материалда саналардаги ноаниқлик тузатилди:

“Сизнинг омборингиздаги 1 июлга қадар ишлаб чиқарилган Data Matrixсиз товар ва шунга ўхшаш товарлар (маркировкасиз):

• улгуржи савдо корхоналари учун – 2024 йил 1 апрелга қадар (9 ой давомида);

• чакана савдо корхоналари учун – 2024 йил 1 июлга қадар (12 ой давомида) реализация қилинган бўлиши керак.

 

Жарима ишлаб олмаслик учун улгуржи ва чакана савдо корхоналари салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш ишга туширилган дастлабки ойларда эътиборни нимага мужассамлаштиришлари кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖнинг “сув ва салқин ичимликлар” товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА гапириб берди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Эслатиб ўтамиз: 2023 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагиларга нисбатан рақамли маркировкалаш қўлланилади :

  • ачитилмаган ва таркибига спирт қўшилмаган, шакар (бошқа ширинлик) қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (бундан узум шираси мустасно) ва сабзавот шарбатлари;
  • газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар.

Бунда бизда металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар қолади, уларни маркировкалаш кейинроқ – 2024 йил 1 августдан бошланади.

Улгуржи савдо корхоналаридан 2023 йил 1 октябрга қадар, чакана савдо корхоналаридан эса – 2024 йил 1 мартга қадар фақатгина бозорни маркировкаланган маҳсулотлар билан тўлдиришда  иштирок этиш талаб қилинади. Бунда ичимликларни реализация қилиш қоидаларида, қадоқда Data Matrix мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар – ҳеч нарса ўзгармайди.

Ҳисобварақ-фактураларда 2024 йил 1 апрелга қадар ва онлайн-НКТ чекларида – 2024 йил 1 июлга қадар рақамли маркировкалаш маълумотлари учун мўлжалланган майдонлар тўлдирилмасдан қолдирилиши мумкин. Бу мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни реализация қилиш қоидаларининг бузилиши ҳисобланмайди.

Эътибор беринг
Улгуржи савдо корхоналари – 2023 йил 1 октябрга қадар ва чакана савдо корхоналари – 2024 йил 1 мартга қадар “Асл белгиси” тизимида рўйхатдан ўтишлари керак.

 

Бозорни маркировкаланган ичимликлар билан тўйинтириш босқичида нимани ҳисобга олиш керак

2023 йил 1 июлдан бошлаб ичимликларнинг биринчи гуруҳидаги товарларни харид қилишда ишлаб чиқарилган санасига ниҳоятда эътиборли бўлинг. 2023 йил 1 июлдан кейин ишлаб чиқарилган барчаси маркировкаланган бўлиши керак: қадоққа Data Matrix босилган бўлиши керак.

Агарда Data Matrixсиз товар 1 июлга қадар ишлаб чиқарилган бўлса, уни хавотирсиз қабул қилинг. Бунда шуни кўзда тутингки, сизнинг омборингиздаги бу ва шунга ўхшаш товарлар (маркировкасиз):

  • улгуржи савдо корхоналари учун – 2024 йил 1 апрелга қадар (9 ой давомида);
  • чакана савдо корхоналари учун – 2024 йил 1 июлга қадар (12 ой давомида) реализация қилинган бўлиши керак.
Эътибор беринг

Агар сизда маркировкаланган салқин ичимликлар билаш ишлаш юзасидан саволлар бўлса, сизни “Салқин ичимликларни рақамли маркировкалашни жорий этиш улгуржи ва чакана савдо корхоналарининг ишида нимани ўзгартиради” вебинарига таклиф қиламиз.

Бошланиши – 2023 йил 21 июнь куни соат 15:00 да.

Ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади