Вам могут понадобиться для уплаты до 10 мая акциза:
Донатларни қабул қилиш мумкинми ва уларнинг олиниши қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади
“Биз экспатлармиз (чет элдан келган шахслар). Бошқалар қатори, таълим дастурлари билан шуғулланамиз. Ўзбекистонда ишловчи чет элликлар “донатлар” (ихтиёрий хайр-эҳсонлар)ни қабул қилиши мумкинми? Бу қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
– Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида “донатлар” тушунчаси назарда тутилмаган.
Умумқабул қилинган тушунчада донатлар – бу қандайдир шахс фойдасига ихтиёрий хайр-эҳсонлар.
ФКнинг 511-моддасига асосан умумфойдали мақсадларда қилинган ҳадя хайр-эҳсон ҳисобланади.
Хайр-эҳсон фуқароларга, даволаш, тарбия, ижтимоий ҳимоя муассасаларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга, хайрия, илмий ва ўқув муассасаларига, фондларга, музейлар ва бошқа маданият муассасаларига, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларга, шунингдек давлатга ва бошқа фуқаролик ҳуқуқи субъектларига қилиниши мумкин.
Шу тариқа, Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида чет элликларга хайр-эҳсон тақиқланмаган. Лекин шуни таъкидлаш лозимки, агар хайр-эҳсон аниқ мақсадда қилинмаса, у одатдаги ҳадя ҳисобланади .
Иккала ҳолда жисмоний шахсда ЖШДС тўлаш бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келади.
Агар чет эллик шахс хайр-эҳсонни юридик шахсдан олса, бундай юридик шахс солиқ агентига айланади ва 12 % ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолиш мажбуриятига эга бўлади . Бунда ижтимоий солиқ ҳисобланмайди.
Агар чет эллик шахс хайр-эҳсонни жисмоний шахсдан олса, бунда ҳам СКнинг 377-моддаси 3-банди доирасида бундай хайр-эҳсон даромад деб эътироф этилади ва солиқ солинади. Бунда солиқ резидент бўлган чет эллик томонидан жами даромад тўғрисидаги декларация асосида тўланади .
Агар грант ННТдан, халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек ваколатли органнинг хулосаси мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикасининг илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги халқаро шартномалари доирасида солиқ тўловчи томонидан грант берувчидан бевосита олинган бўлса, башарти чет эллик Ўзбекиcтоннинг резидентига айланган бўлса , бундай грант солиқ солишдан озод қилиниши мумкин .
- Чет эл фуқаросининг солиқ мақоми қандай аниқланади;
- Жисмоний шахслар – норезидентларга икки томонлама солиққа солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалар қоидаларини қандай қўллаш керак;
- Хизматлар чет эллик якка тартибдаги тадбиркор томонидан кўрсатилганда кимга ва қандай солиқлар тўланади.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади