Тasnif.soliq.uzда онлайн-НКТ учун товарлар рўйхатини қандай шакллантириш керак

preview

Материалда:

– tasnif.soliq.uz сайтида онлайн-НКТ учун Товарлар номенклатураси қандай шакллантирилади → → →

– Товарлар номенклатурасига товарлар, хизматлар қандай қўшилади → → →

– Товарлар номенклатурасида товар тўғрисидаги ахборотга қандай ўзгартириш киритилади → → →

– қандай қилиб tasnif.soliq.uz сайтида шакллантирилган товарлар рўйхатини (Товарлар номенклатурасини) онлайн-НКТга юклаб олиш мумкин → → →

 

Муҳим янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Tasnif.soliq.uzнинг янги “Онлайн-НКТ учун номенклатура” функционали онлайн-НКТ ва виртуал кассалар учун товарлар маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, уни долзарб ҳолатда сақлашни жиддий соддалаштиради. Функционалнинг афзалликлари ва улар билан ишлаш хусусиятларини кўриб чиқамиз.

 

Tasnif.soliq.uzнинг янги функционали нимаси билан фойдали

Онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг ҳар бир моделида онлайн-НКТ хотирасида сақланадиган ва товарларни ҳисобга олиш ва реализация қилинган товарларни чекларда акс эттириш учун қўлланиладиган товарлар рўйхатини шакллантириш учун дастурий таъминот мавжуд. Ҳар бир модель ўз хусусиятига ва у билан ишлашга қўйиладиган талабларга эга. Tasnif.soliq.uzдаги “Онлайн-НКТ учун номенклатура” функционали ишга туширилиши билан онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг барча моделлари учун ягона универсал дастурни шакллантириш бошланди.

Ҳозирча функционал билан фақат онлайн-НКМнинг тўртта модели ишлаши мумкин – “Cashbox”, “Simurg 001”, “MЕRKURIY-185F-UZ”, “МЕРКУРИЙ-115Ф УЗ” ва “Виртуал касса V 2.02” виртуал кассанинг битта модели.

Tasnif.soliq.uzдаги “Онлайн-НКТ учун номенклатура” функционали товарлар рўйхатини шакллантиришни кўп карра осонлаштиради ва хатолар эҳтимолини қисқартиради. Унда товарлар рўйхати кирувчи ЭҲФ маълумотлари асосида шакллантирилади, тайёр рўйхатдаги МХИКнинг долзарблиги эса автоматик тарзда қўллаб-қувватланади. МХИКга ўзгартириш киритилган тақдирда фақатгина онлайн-НКТ хотирасига киритилган рўйхатни янгилаш керак.

Функционалга онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг барча моделлари ёки ҳеч бўлмаганда аксарияти улангандан кейин унинг салоҳияти тўлиқ ҳажмда очиб берилади.

Нима учун барча қолган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар мазкур функционал билан ишлашни бошлашлари муҳим? Бу ҳолда солиқ тўловчи товарлар маълумотлар базасини бир жойда юритиши ва ҳар қандай касса билан ишлашда ундан фойдаланиши мумкин. Бу жуда қулай, сабаби:

  • онлайн-НКТнинг бошқа моделига ўтилган тақдирда сизни янги дастур билан ишлашни ўзлаштиришдан халос этади;
  • агар сотувчи турли моделдаги бир нечта онлайн-НКТ билан ишласа, ҳар бир онлайн-НКМ учун товарлар номенклатурасини шакллантиришга тўғри келмайди;
  • агар сиз tasnif.soliq.uzдаги шахсий кабинетда онлайн-НКТ учун Товарлар номенклатурасини шакллантирсангиз, сизда ҳар доим онлайн-НКТга юклаш учун тайёр рўйхат мавжуд бўлади. Техникадаги носозлик туфайли ёки тасодифан ўчириб юборилганлиги сабабли рўйхат қайтмайдиган бўлиб йўқотилган бундай вазиятлар энди бўлмайди.

Tasnif.soliq.uzда онлайн-НКТ учун Товарлар номенклатураси қандай шакллантирилади

1. Солиқ тўловчининг ЭРИси ёрдамида tasnif.soliq.uzдаги шахсий кабинетга киринг.

2. Вертикал менюда “Онлайн-НКТ учун номенклатура” иловасини танланг. Скрин

3. “Кирувчи ЭҲФдан МХИКни онлайн-НКТ учун номенклатурага қўшиш” функционали тугмасига босинг. Сизнинг рўйхатингизнинг катта қисми автоматик тарзда шундай шакллантирилади, ахир ассортиментдаги товарларнинг катта қисмининг кирими ҳисобварақ-фактуралар билан расмийлаштирилади.

4. Агар базага кирувчи ЭҲФда мавжуд бўлмаган товарни, масалан, ўзи ишлаб чиқарган товарни қўшиш керак бўлса, “Қўшиш” тугмасига босинг ва сизнинг олдингизда очилган шаклни тўлдиринг.

Шакллантирилган рўйхатни сиз экранда жадвал шаклида кўрасиз. Унда ҳар бир товар бўйича барча ахборот тақдим этилган бўлиб, у онлайн-НКТ хотирасига юборилади. Скрин

Маълумотлар базасини исталган пайтда ўзгартириш ва тўлдириш мумкин:

  • ассортимент кенгайтирилганда янги товар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда ЭҲФ асосида ўтади ёки сиз уларни қўлда қўшишингиз мумкин;
  • агар ёзув керакмас бўлса ва сиз товар сотувда бўлмаслигига ишончингиз комил бўлса – шу товар номи рўпарасидаги жадвалнинг охирги ўнг устунида “қути”, яъни “ўчириш” нишончасига босинг;
  • агар товар тўғрисидаги ёзувга ўзгартириш киритиш лозим бўлса – шу товар номи рўпарасидаги жадвалнинг охирги ўнг устунида “қоғоз варағи билан қалам”, яъни “таҳрирлаш” нишончасига босинг. “Товарни таҳрирлаш” шакли очилади, унга керакли ўзгартиришларни киритинг.

 

Товарни қўшиш” ва “Товарни таҳрирлаш” шакллари билан қандай ишлаш керак

Tasnif.soliq.uzдаги Товарлар номенклатураси (жадвал) мазкур функционал билан ишлайдиган онлайн-НКТнинг барча моделлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Сиз фақат ўзингизга керакли устунларни, масалан фақат НКМ тўғрисида низомнинг 7-бандида белгиланган мажбурий реквизитларни қолдиришингиз мумкин. Бунинг учун жадвал – чап томондаги товарлар рўйхати устида жойлашган “тишли ғилдирак” нишончасига босинг ва ўзингизга керакли устунларни танланг. Скрин

Реквизитлар тўғрсидаги батафсил ахборотни сиз “Сиз солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузмаслигингиз учун онлайн-НКМ ва виртуал касса чекида қандай ахборот бўлиши керак” тавсиясида топишингиз мумкин.

Номенклатурага товар тўғрисидаги ёзувни қўлда қўшиш учун жадвал – сизнинг товарлар рўйхатингиз устида жойлашган “Қўшиш” тугмасига босинг. Шакл очилади. Скрин

У қандай тўлдирилишини кўриб чиқамиз (тўлиқ версияда, сиз ўзингизга керак бўлмаган позицияларни ўчирадиган пайтга қадар):

  • МХИК коди – шаклнинг энг юқорисида жойлашган қидириш сатри ёрдамида керакли МХИКни топинг;
  • Каталогга асосан товар/хизматнинг номи – каталогдан МХИК бўйича товар, хизматнинг номи автоматик тарзда акс эттирилади;
  • Товарнинг қисқача номи – “Каталогга асосан товар/хизматнинг номи” сатридаги худди шулар автоматик тарзда акс эттирилади. Сиз мазкур номни бу қандай товар ёки хизматлигини тушунадиган тарзда қисқартиришингиз керак. Товар (хизмат) номининг ушбу қисқача ёзуви онлайн-НКТ чекида акс эттирилади;
  • Штрих-код – агар МХИК штрих-код тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олса, автоматик тарзда тўлдирилади. Агар сизнинг товарингиз МХИК штрих-код тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олмаса, лекин товарда бу мавжуд бўлса, товардан маълумотларни қўлда олиб ўтинг;
  • Ўлчов бирлиги (қадоқ) – чиқиб келадиган тавсиядан керакли ўлчов бирлиги ёки қадоқни танланг;
  • Нархи – маҳсулот бирлиги учун нархни ҚҚС билан кўрсатинг;
  • ҚҚС ставкаси – чиқиб келадиган тавсиядан танланг (“ҚҚСсиз”, “12” ёки “0”);
  • ҚҚС суммаси – “Нархи” ва “ҚҚС ставкаси” сатрларини тўлдиришда автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилади;
  • Чегирма – агар товарга барча учун амал қиладиган чегирма ўргатилган бўлса, кўрсатасиз;
  • Дисконт ва бошқа чегирмалар – агар товарга фақат харидор – дисконт дастури ёки акцияси иштирокчиси оладиган чегирма татбиқ этилса, кўрсатасиз;
  • Маркировкалаш – товарни рақамли маркировкалаш тўғрисидаги белги МХИКни танлашда автоматик тарзда тўлдирилади;
  • Комитентнинг ЖШШИРи – мазкур товарни воситачилик шартномаси асосида реализация қилинган тақдирда тўлдирилади.

Мазкур сатрга нимани ёзиш ҳақида батафсил “Комитентлар ва комиссионерлар онлайн-НКТни қандай қўллайдилар” тавсиясида ўқинг;

     

  • Кирим қилинган нарх – кирим қилинган нархни кўрсатинг;
  • Товарнинг ички коди – агар сизнинг савдо шохобчангизда товарларни соддалаштирилган тарзда идентификациялаш учун ички кодлар берилса, ушбу кодни кўрсатинг;
  • Кассанинг рақами – чиқиб келадиган тавсиядан кассани фискал модули ва савдо шохобчаси манзили бўйича танланг;
  • Бўлинма – қулайлик учун товар реализация қилинадиган бўлимнинг рақами ёки номи кўрсатилади;
  • Мақоми – товар тўғрисидаги ахборотни қаерда сақлашни кўрсатинг: касссада ёки қораламада;
  • Яратилган сана – товар тўғрисидаги ахборот мазкур рўйхатга киритилганда автоматик тарзда сана акс эттирилади;
  • Ўзгартирилган сана – онлайн-НКТ учун товарлар номенклатурасида мазкур товар тўғрисида ёзувга ўзгартириш киритилган сана ва вақт автоматик тарзда қўйилади.

Тўлдиришни якунлаб, барчасини тўғри киритганлигингизга ишонч ҳосил қилгач, “Қўшиш”га босинг.

Агар қандайдир сабабларга кўра ишни тўхтатишни хоҳласангиз, “Ёпиш”га босинг. Бунда киритилган ахборот сақланмайди ва ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келади.

Товар ёки хизмат тўғрисидаги ёзувни ўзгартириш учун “Товарни таҳрирлаш” тугмасига босинг. Янги ёзувни қўшишда бўлганига ўхшаш, бироқ тўлдирилган майдонлар билан шакл очилади. Керакли майдонларга ўзгартиришлар киритинг ва “Қўшиш”га босинг.

 

Қандай қилиб шакллантирилган Товарлар номенклатурасини сизнинг онлайн-НКТга юклаб олиш мумкин

Бунинг учун сизга tasnif.soliq.uz сайтида ва сизнинг онлайн-НКТда бир нечта ҳаракатларни бажариш талаб қилинади.

Tasnif.soliq.uz сайтида:

1. “Онлайн-НКТ учун номенклатура” иловасини очинг;

2. “Кодни олиш” тугмасига босинг, шундан сўнг яна битта тугма “Генерация қилиш” пайдо бўлади;

3. “Генерация қилиш”га босинг, шундан кейин майдонда пароль пайдо бўлади. Мазкур паролни эслаб қолинг, у маълумотларни онлайн-НКТга юклашда талаб қилинади.

Номенклатурани tasnif.soliq.uz  сайтидан сизнинг онлайн-НКТга юклаш бўйича батафсил йўриқномани ТХКМда оласиз. Юклаш жараёнида сизга албатта ташкилотингизнинг СТИРи ва tasnif.soliq.uzда олинган юқорида айтиб ўтилган пароль талаб қилинади.

 

Агар нимадир ишламаса...

Функционал янги ва эндигина ишга туширилган, шундай экан техник мураккабликлар бўлиши мумкин.

Уларни ҳал қилиш учун ўзингизнинг ТХКМга мурожаат қилинг ёки “Yangi texnologiyalar” ИАМга (998 71) 202-32-32 телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text191763_tasnif_soliq_uzda_onlayn-nkt_uchun_tovarlar_ruyhatini_qanday_shakllantirish_kerak