Tasnif.soliq.uz сайтида тўғри МХИКни қандай топиш мумкин

preview

Тasnif.soliq.uz портали керакли МХИКни беш хил усулда топиш имконини беради. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, «Янги технологиялар» ИАМ ФМО филиали директори Шерзод ТЕШЕБАEВ қайси ҳолатларда қайси усуллардан фойдаланиш яхшироқ эканлигини тушунтирди:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Товарда қандай МХИК бўлиши керак – базавийми ёки идентификацияловчими?

– Барча МХИКларни иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин:

1) базавий МХИК мажбурий рақамли маркировка қилинмайдиган товарлар учун қўлланилади ва "000.000" билан тугайди;

2) идентификацияловчи МХИК мажбурий рақамли маркировкаланган товарлар учун қўлланилади, шунингдек товарнинг маркаси ва хусусиятлари (ранги, шакли, ўрови ва ҳоказо) тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади. Улар турли рақамлар комбинацияси билан тугайди.

 

Тasnif.soliq.uz сайтида МХИКни қандай қидириш мумкин

1. Қидирув сатри 

 

Қидирув сатри функцияси сизнинг танловингизга кўра 9 та хусусият бўйича сўровни шакллантириш имконини беради. Шу билан бирга, излашда ҳисобга олиниши керак бўлган хусусиятлар мавжуд. Уларни жадвалда кўриб чиқамиз:

Сўров

Натижа тавсифи

Кенгайтирилган матнли қидирув

Қидирув қаторига калит сўзни киритасиз ва қидирув тизими сизга номида шу сўз бўлган барча МХИКларни беради. Булар  базавий МХИК ва идентификациявий МХИК бўлади. Ўзингизга мос кодни танланг.

Агар калит сўз керакли натижаларни бермаса, бошқа калит сўзни танланг ёки бошқа қидирув усулидан фойдаланинг.

Матн бўйича қидириш

Сиз қидирув панелида калит сўзни белгилайсиз. Бу кенгайтирилган матн қидирувида ишлатган сўзингиз бўлиши мумкин. Бироқ, бу ҳолатда қидирув ва натижалар фақат базавий МХИКларни кўрсатади.

МХИК бўйича қидирув

Қуйидагилар учун қулай:

сизда МХИК бор (17 та рақам), лекин номи йўқ,

17 та рақамни киритинг ва МХИК номини олинг;

сизда МХИКдаги 17 та рақамнинг тўлиқ комбинацияси йўқ, сиз фақат фрагментни биласиз. Ўзингиз билган рақамларни киритинг ва қидирув натижаларидан керакли МХИКни танланг

Штрих-код орқали қидириш

Қидирув қаторига товар қадоғидаги штрих-код остидаги рақамлар комбинациясини киритинг. Бу ҳолатда қидирув мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларга тегишли бўлади.

Бошқа барча ҳолларда бу усул ишламайди, чунки бошқа товарларга нисбатан базавий МХИК қўлланилиши керак.

Агар штрих-код бўйича қидирув натижа бермаса, бошқа белгилар бўйича сўров тузиб кўринг

ТИФ ТН коди бўйича қидириш

Қидирув тизими Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган ушбу ТИФ ТН кодли барча товарларга МХИК беради

Бренд асосида қидириш

Қидирувнинг муваффақияти қидирув қаторига киритилган сўровда хатолар йўқлигига боғлиқ.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси рақами бўйича қидириш (дори воситалари учун)

Қидирув панелига дори воситаси ёки тиббий буюмнинг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси рақамини киритинг ва маҳсулотнинг МХИКини олинг.

Дориларнинг халқаро патентланмаган номланиши бўйича қидириш (дори воситалари учун)-ХПН

Бу – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан таклиф этилган дори воситасининг таъсир этувчи моддасининг барча мамлакатлар учун ягона, универсал номи бўйича излаш.

Мисол: Ибупрофен бутун дунёда "Нурофен" ёки "Ибуклин" каби дорилар таркибига кирувчи таъсир этувчи моддани номлаш учун ишлатиладиган ХПНдир.

ҚМТМК кодлари бўйича қидириш

Бу - Ўзбекистон маҳсулотлари ягона миллий каталогида товарлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни уларнинг идентификация кодлари бўйича қидириш

2. Электрон каталог

Каталогнинг барча гуруҳларини варақламаслик учун қидирув сатридан фойдаланиш мумкин, аммо у сизга фақат маҳсулот гуруҳининг номидан ҳеч бўлмаганда битта сўзни аниқ билган тақдирдагина ёрдам беради.

3. Excel форматидаги каталогда МХИКни қидириш

Excel форматидаги каталогни "Таснифлагич тоифалари" бўлимида – Электрон каталог остида юклаб олиш мумкин.

 

Кейин сиз Exсel-файлда ўрнатилган қидирув воситалари ёрдамида керакли МХИКни қидирасиз.

4. МХИКни сўровнома орқали излаш

Сўровнома tasnif.soliq.uz сайтида қидирув қатори остида ўнг томонда маҳкамланган. Барча саволларга кетма-кет жавоб беринг, бу сизни керакли МХИКга ёки – агар керакли МХИК бўлмаса, янги МХИК учун сўров юбориш функциясига олиб келиши керак.

5. ТИФ ТН коди бўйича қидириш

5. Мутахассислар ёрдами

Агар МХИКни топишда муаммоларга дуч келсангиз, мутахассислардан ёрдам сўрашни тавсия этаман. Бунинг учун «Янги МХИК яратиш ёки ўлчов бирлигини қўшиш учун ариза юбориш» хабарини босиш орқали сўровномани тўлдиринг. Тўлдиринг ва юбориш тугмасини босинг.

 

 

 

 

 

Товар ва хизматлар кодлари Ўзбекистонда: таснифлаш, код бериш, ЭҲФ товар кодлари, хизматлар кодлари, ТН ВЭД, ЭСФ кодлаш, код танлаш, номенклатура Товар ва хизматлар кодлари: қандай тартибда белгиланади, қандай код танланади, ЭСФда қандай акс эттирилади ва хатолар қандай тузатилади. Кодлаш тартиби, номенклатура, норматив ҳужжатлар ва амалий тавсиялар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /ru/publish/doc/text191774_mhikga_boglangan_ulchov_birligini_qanday_uzgartirish_mumkin