Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий этилади: эскиларини нима қилиш керак

preview

2023 йил 1 августдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Янги маркаларга ўтиш жараёни 26.07.2023 йилдаги 313-сон ВМҚ билан регламентланган.

 

Акциз маркаларини сотиб олиш учун импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар мустақил равишда “Davlat belgisi” ДУКга мурожаат қилишлари мумкин.

Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга ҳозирча эски намунадаги акциз маркаларидан янги намунадаги акциз маркалари билан бир вақтда фойдаланишга рухсат берилади. Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулот қолдиқларини 5 ой мобайнида – яъни 2024 йил 1 январга қадар реализация қилиш мумкин.

Улгуржи ва чакана савдо тармоғида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар учун белгиланган муддатдан кейин 12 ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда сотилишининг олдини олиш чоралари кўрилади.

Янги намунадаги маркалар қандай кўринишга эга, бу ерда қаранг.

 

Манба.

 

 

Қонун ҳужжатлари янгиликларини тезкор тарзда ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.