Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қайси сервислар автомобилни онлайн режимида суғурталаш имконини беради
Март ойида Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирди . Автомобилларни суғурталаш бўйича таклифлар мисолида Ўзбекистоннинг суғурта бозори бунга қандай мослашганлигини кўриб чиқамиз.
Эслатиб ўтамиз, Низомга асосан:
- суғуртанинг барча турлари (класслари) электрон шаклда сотилади ва расмийлаштирилади, уларнинг ҳақиқийлигини текшириш эса ягона ахборот тизимида ва суғурта ташкилотининг интернет-ресурсида амалга оширилади;
- суғурта шартномасини тузиш учун ариза суғурта ташкилотининг ахборот тизими орқали берилади;
- суғурта полислари рўйхатга олинади ва уларнинг айланмаси бўйича мониторинг олиб борилади.
Шундай қилиб, 2023 йилнинг июль ойи охири ҳолатига суғурта полисини қуйидаги суғурта компанияларининг сайти ёки мобиль иловаси орқали сотиб олиш мумкин:
Суғурталовчи |
Сайтга ҳавола |
Мобиль иловаси мавжудми |
Alfa invest |
мавжуд эмас |
|
Alskom |
мавжуд эмас |
|
APEX INSURANCE |
мавжуд эмас |
|
Aria Sug‘urta Tashkiloti |
мавжуд эмас |
|
Asia Insurance |
мавжуд |
|
EUROASIA INSURANCE |
мавжуд |
|
Gross Insurance |
мавжуд |
|
Hamkor Sug`urta |
мавжуд |
|
INSON |
мавжуд эмас |
|
KAFIL-SUG‘URTA |
мавжуд эмас |
|
KAFOLAT sug’urta |
мавжуд эмас |
|
Kapital Sug’urta |
мавжуд эмас |
|
My Insurance |
мавжуд |
|
SQB INSURANCE |
мавжуд эмас |
|
TEMIRYO’L-SUG’URTA |
мавжуд эмас |
|
Unipolis |
мавжуд эмас |
|
Universal Sug’urta |
мавжуд эмас |
|
XALQ SUG'URTA |
мавжуд эмас |
|
Ўзбекинвест |
мавжуд |
Бошқа майдонлар
Шунингдек, бозорда иккита суғурта хизматлари агрегатори: zorgo.uz ва sugurtabozor.uz мавжуд бўлиб, улар суғурта компанияларининг таклифларидан энг манфаатлисини танлаб олиш имконини беради.
Айрим банкларнинг мобиль иловаларида ҳам автомобилларни суғурталаш бўйича хизмат пайдо бўлди. Улар жумласида, масалан, “Ипак йўли” банкининг иловаси бор.
Автомобилни онлайн тарзда суғурталашнинг яна бир варианти – тўлов сервислари ҳисобланади. Мисол учун, Clickда полисни “Менинг автомобилим” иловаси орқали сотиб олиш мумкин.
Суғурталовчиларнниг катта қисми АФЖМС ҳамда ЖТКАС (КАСКО) полисларини таклиф қилишади. Етказиб берувчини танлаш чоғида айрим сервислар суғурта полисини расмийлаштириш учун воситачилик ҳақи олишини эътиборга олинг.
Суғурталаш учун ариза шаклини тўлдириш чоғида “ҳайдовчилар сони” параметрига эътибор беринг. Суғурталаш қиймати шунга боғлиқ бўлади.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади