УФдаги улуш “номинал”дан паст ёки юқори қийматда сотилса, солиқ оқибатлари юзага келадими

preview

“95% ва 5% улушга эга икки нафар таъсисчи (жисмоний шахслар) ўз улушини учинчи шахсга номинал қийматидан паст нархда сотади. Жисмоний шахс бўлган харидор МЧЖнинг ягона таъсисчисига айланади.

МЧЖ устав фондидаги улушни номинал қийматидан паст нархда олди-сотди битими иштирокчилари қандай солиқларни тўлашлари керак бўлади?”

Вазиятни “Норма” экспертлари Дилором САИДОВА ва Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтиришди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Улушни номинал қиймати бўйича, шунингдек номинал қийматидан паст нархда реализация қилишда мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мавжуд эмас. Бинобарин, сотувчида солиқ мажбуриятлари юзага келмайди.

Таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) номинал қийматнинг ҳужжат билан тасдиқланиши ҳисобланади.

Эътибор беринг

Агар томонлар ўзаро алоқадор бўлмаса ва корхонанинг УФдаги улуш мустақил шахслар ўртасида битим тузилаётганда қўлланиладиган нарх бўйича сотилган бўлса, сотувчида солиқ оқибатлари юзага келмайди. Акс ҳолда сотувчида СКнинг VI бўлими нормаларидан келиб чиққан ҳолда қўшимча ЖШДС ҳисобланиши хавфи мавжуд бўлади .

 

Корхонанинг устав капиталидаги улуш номинал қийматидан юқори сотилганда жисмоний шахс бўлган сотувчида мулкий даромад юзага келади . Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган шаклда уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади.

Мулкий даромадларга, агар уларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, декларация асосида ЖШДС солинади .

Номиналдан паст реализация қилишда харидорда СКнинг 376-моддаси 1-қисми 3-банди асосида моддий наф тарзидаги даромад юзага келади.

Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида УФ билан боғлиқ бундай операциялар 8330-“Пай ва ҳиссалар” счётида фақат таъсисчиларнинг таҳлилий ҳисоби бўйича акс эттирилади.