Маъмурий судларга қандай солиқ низолари топширилади

preview

2024 йил 1 январдан эътиборан иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган солиқ органлари иштирокидаги ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади. Шунингдек, солиқ низолари бўйича даъво қилинадиган  муддатлар ҳам қисқартирилади . Жорий қилинган янгилик ҳақида Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари  батафсил маълумот бердилар.

 

Янгиликлар билан тезкор тарзда танишиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Бугунги кунда иқтисодий судлар қуйидагилар билан боғлиқ даъволарни кўриб чиқадилар:

  • юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларини ҳисоб-китоб қилиш;
  • молиявий жарималар;
  • бюджет олдидаги қарзларни ҳисоблаш, мажбурий ундирув чоралари;
  • тўловга ноқобиллик сабабли юзага келадиган низолар;
  • бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ёки ҳуқуқларга оид низолар.

2024 йил 1 январдан бошлаб мазкур даъволар, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган яна бир муҳим ўзгартириш – 3 йиллик даъво муддати. Солиқ мажбуриятига оид ҳуқуқбузарлик ҳақидаги даъвони тақдим қилиш мумкин бўлган вақт 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда.

 

Манба