Реактив энергияни ЭҲФ расмийлаштирмасдан, қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича тан олиш мумкинми

preview

“Фойда солиғи тўловчиси бўлган цемент ишлаб чиқарувчи ташкилот етказиб берувчидан – Фарғона электр тармоқларидан электр энергиясини сотиб олади. Икки йил давомида (2022–2023 йиллар)   етказиб берувчи бизга электр энергияси учун ЭҲФни ҚҚС билан тақдим этади, бироқ уларда ЭҲФ тақдим этилмайдиган ҚҚСсиз айланма (реактив энергия) мавжуд. Бунда бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини юборишади.

Биз бундай далолатномани ЭҲФсиз қабул қилишимиз ва тақдим этилган сумма учун уларга тўловни амалга оширишимиз мумкинми? Реактив электр энергияси суммаларини бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича харажатга қабул қилишимиз мумкинми? Ушбу харажат фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадими?”

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фикри билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Харажатларни тан олиш учун ЭҲФнинг мавжудлиги шарт эмас. Харажатлар бошқа ҳужжатлар, шу жумладан бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида ҳам тан олиниши мумкин.

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш мақсадида иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар чегириб ташланади . Агар реактив электр энергияси учун харажат ушбу шартларга мувофиқ келса, уни чегириб ташлаш мумкин.

Бироқ...

Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаменти 2021 йилда бу нотўғри эканлиги ва мазкур энергия турига нисбатан устамага ҳам ҚҚС солинишини тушунтирган.

 

Хусусан:

– Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом (АВ рўйхат рақами 1864, 10.10.2008 й.) реактив энергияни электромагнит майдонларини ҳосил қилиш учун ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган энергия (ўлчов бирлиги: ВАр*с - вар*соат, кВАр*с - киловар*соат, мВАр*с - мегавар*соат) деб белгилайди. Мазкур ҳужжатга асосан  электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергияси истеъмолчиларнинг электр тармоқларига бир вақтнинг ўзида ҳам актив, ҳам реактив энергия кўринишида узатилади.

СКнинг 45 ва 238-моддаларига асосан электр энергияси товар деб эътироф этилади, тегишинча, уни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинади.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига асосан реактив энергия учун тариф актив энергия учун тарифнинг 5%и (10%и) миқдорида ҚҚСни ҳисобга олмасдан белгиланади .

ҲЭТК корхоналари реактив энергиядан фойдаланганлик учун компенсация тарзида олинган маблағлар бошқа даромадлар деб эътироф этилади ва ҚҚС солиш объекти ҳисобланмайди, деб ҳисоблайди.

Аммо Солиқ қўмитасининг аниқлаштиришича: 2007 йил таҳриридаги СКнинг 199 ва 204-моддаларига, шунингдек амалдаги Кодекснинг 239 ва 297-моддаларига мувофиқ бу – асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ва уларга ҚҚС солинади. Демак, ЭҲФ тақдим этишлари ҳам шарт.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, мазкур масала ҳозирги кунга қадар долзарб ва низоли бўлиб қолмоқда. Шу боис, НҲҲга тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда солиқ хавфини бартараф этиш зарур, деб ҳисоблайман.

 

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text193787_reaktiv_energiyani_ehf_rasmiylashtirmasdan_qabul_qilish-topshirish_dalolatnomasi_buyicha_qabul_qilish_mumkinmi