Тўловларни қандай бўнак билан ва кредит бўйича қабул қилиш керак: Солиқ қўмитасининг тушунтиришлари

preview

Солиқ қўмитаси ҚҚС тўловчиларга харидорлардан бўнак тўловларини ва бўлиб-бўлиб тўлаш, кредитни сўндириш ҳисобига тўловларни қабул қилган ҳолда қачон ва қандай онлайн-НКМ чекларини бериш кераклигини тушунтирди.

Илгари бу борада турли нуқтаи назарлар билдирилган эди, энди Солиқ қўмитаси томонидан кўрсатилган тартибга амал қилишни тавсия қиламиз. Buxgalter.uz тушунтиришларни ягона йўриқномага тўплади.

 

Давлат органларининг долзарб тавсиялари билан материалларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Бўнак тўловлари билан ҳисоб-китобларда қачон ва қандай чекларни уриш керак

Бўнак тўловларида харидор товарни фақат унинг тўлиқ қийматини тўлаганидан сўнг олади. Онлайн-НКМ чеклари билан ишлаш тартиби бундай:

1. Харидордан товар ёки хизмат учун бўнак олганидан сўнг сотувчи қуйидаги касса чекини бериши керак:

  • “Бўнак/Олдиндан тўлов” тўлов тури билан;
  • у ҳозир олган суммага – яъни товар, хизмат қийматининг бир қисмига.

Ушбу чекларда QR-код ва фискал белги шакллантирилмайди. У бўйича маълумотлар солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди.

Қачон “Сотиш” тўлов тури билан чек бериш керак? Товарни, хизматни реализация қилиш бўйича айланма содир бўлган пайтда, у СКнинг 242-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ аниқланади.

2. Товарни харидорга бергандан ёки унга хизмат кўрсатгандан сўнг, харидордан якуний тўловни олгандан кейин сотувчи қуйидаги касса чекини бериши керак:

  • “Сотиш” тўлов тури билан;
  • товар, хизматнинг тўлиқ қийматига.

Ушбу чекда QR-код ва фискал белги шакллантирилади. Сотиш чекига асосан харидор томонидан сотиб олинган товар ёки хизматнинг тўлиқ суммаси ҚҚС бўйича ҳисоботда акс эттирилади.

 

Тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш билан ҳисоб-китобларда қачон ва қандай чекни уриш керак

Товарни бўлиб-бўлиб тўлашга (кредитга) реализация қилишда харидор товарни дарҳол олади. Бу ҳолда онлайн-НКМ чеклари билан ишлаш тартиби бундай:

1. Сотувчи харидорга товарни бергандан ёки хизмат кўрсатдан кейин қуйидаги касса чекини расмийлаштиради ва харидорга беради:

  •  “Сотиш” тўлов тури билан;
  • товар, хизматнинг тўлиқ қийматига.

Чекда QR-код ва фискал белги шакллантирилади ҳамда у бўйича маълумотлар автоматик тарзда ҚҚС бўйича ҳисоботда акс эттирилади.

2. Харидордан унинг қарзини сўндириш ҳисобига тўловни олганидан сўнг сотувчи харидор ҳар сафар тўловни амалга оширганда қуйидаги касса чекини бериши керак:

  • “Бўлиб-бўлиб тўлаш (“Кредит”) тўлов тури билан;
  • олинган суммага.

Бундай чекларда QR-код ва фискал белги шакллантирилмайди ҳамда улар бўйича маълумотлар солиқ ҳисоботига тушмайди.

 

Бўнак ёки бўлиб-бўлиб тўлаш билан ҳисоб-китобларда берилган “Сотиш” тўлов тури билан чекларни қандай кузатиб бориш керак

Сотиш чеклари бўйича ахборотни my3.soliq.uzда – “Юридик шахсларнинг онлайн-назорат касса техникасига доир ахборот” интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда топиш мумкин.

Сизга керакли бўлган “Сотиш” тўлов тури билан чекларни кўриш учун:

– “Чек тўғрисида ахборот” менюсида чек унинг ёрдамида берилган онлайн-НКМ турини кўрсатинг, чек тури – “Сотиш”;
– керакли майдонларни тўлдиринг: унинг ёрдамида чек берилган онлайн-НКТнинг фискал модули рақами ва чек берилган давр;
– “Қидириш”га босинг. Қидириш шартида кўрсатилган давр учун “Сотиш” тўлов тури билан барча чеклар чиқади.

Эътибор беринг: ушбу чеклар “Сотиш” тўлов тури билан чекларнинг умумий массасида бўлади. Улар ҳеч қандай танитувчи фарққа эга эмас. Сиз керакли чекни ўзингизга аниқ маълум бўлган товар ва унинг қиймати тўғрисидаги ахборот бўйича аниқлашингиз мумкин.

Шунингдек, чеклар бўйича ахборот товарларнинг келиб тушиши ва реализацияси бўйича ҳисоботларга киритилади, улардан ушбу бўлимнинг тегишли ҳаволаларида фойдаланиш мумкин. Ушбу ҳаволаларда сиз вақт даврини киритишингиз ва реализация қилиш бўйича умумлаштирилган ахборотни (чеклар ва товарлар кесимида) олишингиз мумкин.

 

Онлайн-кассада урилган бўнак ва кредит тўлови бўйича чекларни қандай кузатиб бориш мумкин

Ушбу чекларни my3.soliq.uzда топиш мумкин. Бунинг учун:

– “Хизматлар” менюсида “Юридик шахсларнинг онлайн-назорат касса техникасига доир ахборот” бўлимини танланг;
– “Чек тўғрисида ахборот” менюсида “Бўнак” ёки “Кредит” чек турини кўрсатинг;
– керакли майдонларни тўлдиринг: унинг ёрдамида чек берилган онлайн-НКТнинг фискал модули рақами ва чек берилган вақт даври;
– “Қидириш”га босинг. Экранда пастда сиз томондан кўрсатилган вақт даври учун чеклар акс эттирилади.

Битта шартнома бўйича ҳисоб-китобларда берилган “Сотиш”, “Бўнак” ёки “Кредит” тўлов турлари билан чеклар my3.soliq.uzда боғланмаган ва зарурият бўлганда уларни қўлда излашга тўғри келади. Қулайлик учун онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг айрим моделларида мижоз билан муайян шартнома бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобини юритишга ёрдам берадиган қўшимча функциялар мавжуд.

 

Манбалар: 1, 2, 3

 

 

 

 

Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text193855_tulovlarni_qanday_bunak_bilan_va_kredit_buyicha_qabul_qilish_kerak_soliq_qumitasining_tushuntirishlari