Импорт қилинган эҳтиёт қисмлардан йиғилган буюмлар экспорт қилинса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

“Корхона импорт қилинган эҳтиёт қисмларни сотиб олади ва улардан экспортга буюмларни йиғади. Божхонада тўланган ҚҚС қайтарилиши лозимми? Корхонада бундай битимлардан қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”

Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра «Balance Calculate»  ХК директори, «Profi Training» НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ойдинлик киритди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

ҚҚС

Корхона тайёр буюмларни экспорт қилаётганлиги боис, у ноль даражали ҚҚСни қўллайди .

Экспорт қилувчи корхона маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида фойдаланиладиган олинган хом ашё ва материаллар бўйича ҚҚСни келиб тушган валюта тушумига мутаносиб равишда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга . Агар корхона ўтган йил учун валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган виждонли солиқ тўловчилар тоифасига киритилган бўлса, у валюта тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҚҚСни тўлиқ миқдорда ҳиcобга олиш ҳуқуқига эга .

Шунингдек, агар у солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига фойдаланилмаса, корхона тўланган ва ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариш ҳуқуқига эга .

Агар илгари экспорт қилувчи корхонага солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, у ҚҚСни тезлаштирилган тартибда ва тўлиқ миқдорда қайтариш усулини қўллашга ҳақли . Бу ҳолда қайтариш муддати 7 кунни ташкил этади.

Агар экспорт қилувчи корхона ҚҚСнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплаш мезонларига мувофиқ келмаса, у солиқнинг ўрнини 30 кун мобайнида қоплаш муддати билан одатдаги тартибда ариза бериш ҳуқуқига эга.

Иккала ҳолатда солиқнинг ўрнини қоплаш фақат камерал текширув ўтказилганидан сўнг амалга оширилади.

ҚҚС ҳисоб-китобида экспорт операциялари тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги иловаларда акс эттирилади:

1) 2-илова – тўлиқ автоматлаштирилган тарзда тўлдирилади;

2) 3-илова. ҚҚСни ҳисобга олишнинг мутаносиб усулидан фойдаланишда Ҳисоб-китобга шу илованинг 0204-сатри, ҚҚСни ҳисобга олишнинг алоҳида-алоҳида усулида эса – 0304-сатри тўлдирилади;

3) 4-илова. Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри – экспорт божхона декларацияси маълумотлари бўйича автоматик тарзда тўлдирилади;

4) 6-илова. Ушбу илованинг 01041-сатрида товарларни экспортга реализация қилиш бўйича айланма акс эттирилади. Товарларни экспортга жўнатганлик учун жорий йил бошидан келиб тушган валюта тушумини (чет эл валютасида) 01042-сатрда кўрсатинг. Товарларни экспорт қилишдан тўлиқ келиб тушмаган валюта тушумини жўнатиш кунида ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада эквивалентда 01043-сатрда акс эттиринг.

Агар товарларни экспортга жўнатиш ва жўнатилган товар учун валюта тушумининг келиб тушиши турли чет эл валюталарида амалга оширилса, 01041 ва 01042-сатрларда барча чет эл валюталари жўнатиш амалга оширилган кундаги ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютага (сўм) қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ҚҚС ҳисоб-китобига 3 ва 6-иловалар ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.

 

Фойда солиғи

Экспорт қилиш операцияларидан фойда солиғи бўйича солиқ ставкаси – 0% .

Ноль даражали ставка товарларнинг экспортини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, қўлланилади .

Эътибор беринг

Қуйидагиларга нисбатан ноль даражали ставка татбиқ этилмайди:

  • фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатиладиган хизматларга;
  • рўйхат бўйича хом ашё товарлар экспортига;
  • халқаро ташишлар хизматларига, бундан автотранспортда ташишлар мустасно;
  • қувурлар орқали ва газ қувурлари орқали ташишга.

 

Курсдаги фарқларни қандай акс эттириш керак

ТИФ-фаолият натижасида корхонада ҳисобнинг валюта моддалари бўйича курсдаги фарқлар юзага келади. Бу ерда шуни ёдда тутиш лозимки, солиқ ҳисоби мақсадларида валютада берилган ва олинган бўнаклар бўйича юзага келадиган курсдаги фарқлар солиқ солинадиган фойдани шакллантиришда иштирок этмайди .

Валюта курсидаги фарқлардан ташқари, банкда валютанинг сотиб олиш қиймати ва ЎзР Марказий банки курси ўртасида тафовут ҳам юзага келади. Тижорат курсининг Марказий банк курсидан ижобий ёки салбий тафовутини чет эл валютаси билан операциялар бўйича даромадлар (ёки зарарлар) сифатида эътироф этиш лозим. Бу – молиявий фаолиятдан олинган даромадлар (зарарлар).

Ушбу операциялар бўйича даромадларни Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадлар таркибида – Ҳисоб-китобга 1-илованинг 220-сатрида, зарарларни эса бошқа харажатлар таркибида Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0135-сатрида акс эттириш лозим.

Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш компаниянинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарурлиги боис, тижорат курсининг ЎзР Марказий банки курсидан тафовут қилишидан кўрилган зарарлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланади.

Валюта курсидаги фарқларни акс эттириш ҳақида батафсил қуйидаги тавсияда: