2023 йил 1 декабрдан бошлаб ҳисоб-китобларда қайси БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилади

preview

Материалда

– 2023 йилда Ўзбекистонда БҲМ ва МҲЭКМ;
– БҲМ ва МҲЭКМ (энг кам иш ҳақи) нимани билдиради?
– бухгалтерлар учун жадвал: БҲМ ва МҲЭКМдан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинишида кўп тарқалган вазиятлар.

 

2023 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда:

  • 1 БҲМ  340 000 сўмга тенг;
  • 1 МҲЭКМ 1 050 000 сўмга тенг;
  • 1 ПҲБМ (пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори) – 372 000 сўмга тенг;
  • 1 МИХ (минимал истеъмол харажатлари) миқдори 568 000 сўмга тенг.

 

Эслатиб ўтамиз
БҲМ ва МҲЭКМ: Ўзбекистонда 2023 йилдаги ўзгартиришлар
 

БҲМ

МҲЭКМ

ПҲБМ

МИХ

Buxgalter Proда БҲМ ва МҲЭКМдан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинишида кўп тарқалган вазиятлар

2023 йил 1 январь ҳолатига

300 000

920 000

324 000

498 000

Жадвалга ўтинг

2023 йил 1 майдан бошлаб

330 000

980 000

347 000

568 000

Жадвалга ўтинг

2023 йил 1 декабрдан бошлаб

340 000

1 050 000

372 000

568 000

Жадвалга ўтинг

 

Ўзбекистонда МҲЭКМ нима

МҲЭКМ – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, уни кўпинча энг кам иш ҳақи ҳам дейишади.

МҲЭКМ – бу 1,0 тариф коэффициенти бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодаси ҳисобланади.

Меҳнатга оид муносабатлар соҳасида қуйидагиларни аниқлаш учун қўлланилади:

  • лавозим маоши суммасини;
  • ЖШДС бўйича солиқ имтиёзларини;
  • қонунчиликда белгиланган айрим ушланмаларни;
  • илгари ЭКИҲда белгилаб қўйилган бошқа тўловларни.

Шунингдек оиланинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.

Белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида ташкилий-ҳуқуқий шакли ва меҳнатга оид муносабатлардан қатъи назар барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади.

Белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимнинг иш ҳақи 1 МҲЭКМдан кам бўлиши мумкин эмас .

Ходимлар билан ҳисоб-китобларда МҲЭКМни қўллаш ҳақида қуйидаги тавсиямизда батафсил ўқинг:

 

Ўзбекистонда БҲМ нима

БҲМ – базавий ҳисоблаш миқдори.

Қуйидагиларни ҳисоблаб чиқариш учун қўлланилади:

  • солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;
  • тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати;
  • ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз воситаларда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қийматини;
  • юридик шахслар активларининг баланс қийматини;
  • микрокредитлар ва лизингнинг чекланган миқдорини;
  • бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни.

 

 ЭКИҲ қачон МҲЭКМ, БҲМ ва ПҲБМга алмаштирилганлиги ҳақида материалларимиздан бирида ўқинг:

БҲМ, МҲЭКМ ҳисоб-китобларда қўлланиладиган кўп тарқалган вазиятлар

 

Тўлов

Қанча БҲМ ёки МҲЭКМ

ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин бўлган моддий ёрдам суммаси:

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга

Бир йил учун 4,22 МҲЭКМгача

  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда;
  • бола туғилиши;
  • ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан;
  •  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида

Бир йил учун 4,22 МҲЭКМгача (кўрсатилган ёрдам турлари бўйича суммада)

  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан

Етказилган зарар доирасида

ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин бўлган юридик шахсдан солиқ даври мобайнида олинган совғалар қиймати:

  • ходимлар натура шаклида олган совғалар;
  • ишламаётган пенсионерлар, меҳнат қобилиятини йўқотган собиқ ходимлар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам

Бир йил учун 2,11 МҲЭКМгача

 Buxgalter Pro экспертлари сўмда ҳисоб-китоблар ва НҲҲларга ҳаволалар билан батафсил жадвални тайёрлашган – жадвалга ўтиш.

Айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг (унвонларга сазовор бўлган ва тақдирланган шахслар, ёлғиз оналар ва ҳоказо) даромадларини ЖШДСдан қисман озод этиш суммаси – тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда

Бир ойда 1,41 МҲЭКМ

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар даромадлари. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

Ойига 3 МҲЭКМ

Иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ЯТС бўйича биринчи разряд

Бир ойда 1 МҲЭКМ

Меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар суммаси:

  • жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўлов миқдорида.

Вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлиб қолган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин МҲЭКМнинг 1,76 бараваридан кам бўлмаган миқдорда қопланади

Ҳар ойда 1,76 МҲЭКМдан кам эмас

  • ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида

МҲЭКМдан қатъи назар

  • махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун

Ойига МҲЭКМнинг 70,3%и

  • жабрланувчиларнинг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар учун

Ҳар ойда МҲЭКМнинг 17,6%и

Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар учун (ЯТТ)

Ойига камида 1 БҲМ

2) савдо мажмуалари ва бозорларда фаолиятни амалга ошираётган ЯТТ билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун

Ойига 0,5 БҲМ

3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари учун:

 
  • ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзолари

Ойига камида 1 БҲМ

  • оиланинг бошқа аъзолари (бундан 18 ёшга тўлмаганлар мустасно)

Ойига 0,5 БҲМ

4) ўзини ўзи банд қилган шахслар, чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ёки Ўзбекистон ташкилотлари томонидан чет давлатларда ташкил этилган савдо уйларида, ваколатхоналарда, ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари, ишламайдиган эри (хотини) учун солиқ тўловини амалга оширувчи ишлаётган фуқаролар учун

Йилига камида 1 БҲМ (меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий асосда)

5) деҳқон хўжаликлари аъзолари ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар учун. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари ижтимоий солиқни мажбурий тартибда тўлайди

Йилига камида 1 БҲМ (меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий асосда)

6) шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик (қорамол, қўйлар, эчкилар, отлар ва бошқалар), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқлар, беданалар, куркалар, ғозлар, ўрдаклар), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари ёки уларнинг оила аъзолари бўлган фуқаролар томонидан (уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар);

Йилига камида 1 БҲМ (меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий асосда)

7) “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари учун. Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилади. Имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида тақдим этилади

Йилига камида 1 БҲМ (меҳнат стажи ҳисобланиши учун мажбурий тартибда)

8) “Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари - улар 25 ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда

Йилига камида 1 БҲМ (меҳнат стажи ҳисобланиши учун мажбурий тартибда)

9) ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган юқорида кўрсатилган қолган шахслар (1–8-б.), шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ миқдори белгиланган БҲМнинг 50%ини ташкил этади. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

Ойига БҲМнинг 50%и

 Buxgalter Pro экспертлари сўмда ҳисоб-китоблар ва НҲҲларга ҳаволалар билан батафсил жадвални тайёрлашган – жадвалга ўтиш.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси.

2023 йил учун минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 000 сўмни ташкил этди. Нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисида қарор “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали автоматик тарзда шакллантирилади ва қабул қилинади

4 МИХ

Бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш учун нобюджет соҳада ишлайдиган  оналарга бериладиган нафақа

Бюджет соҳасида ишловчи оналар учун болани парваришлаш нафақаси “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали тўланади

МҲЭКМнинг 60 %и

Дафн этишга нафақа

4 ПҲБМ

Тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган, хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари суммаси

Жамоа келишувида (шартномасида), меҳнат шартномасида белгиланган миқдорларда, бироқ ҳар бир километр учун БҲМнинг 0,1%идан кам эмас 

Жами даромад таркибига киритилмайдиган, хизмат сафарида бўлган вақт учун суткалик харажатлар суммаси:

 
  • овқатланиш (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) тақдим этилганда.

бир суткада 0,25 БҲМ

  • бошқа харажатлар

бир суткада 0,1 БҲМ

Солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар суммаси (тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда)

бир суткада 1,5 БҲМ

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар суммаси

сутка учун  БҲМнинг 20 %и

Солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган дала устамаси суммаси

Ҳисоблаб ёзиладиган санада МҲЭКМга нисбатан коэффициентларда, бироқ МҲЭКМнинг 1,06 бараваридан ортиқ бўлмаган ҳолда

Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ тўловларнинг энг юқори суммаси

Ойига 1,41 МҲЭКМ (ҳисоблаб ёзиладиган санада)

Давлат божлари

БҲМга каррали (тўлаш санасида)

МЖТК, ЖКга мувофиқ жарималар

БҲМга каррали (маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилган вақтдаги. Давом этаётган ҳуқуқбузарликда – у аниқланган вақтдаги)