Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
“Солиқ органи хат йўллади. Унда аниқланган тафовутлар бўйича саволлар ва 3 кун мобайнида батафсил жавоб тақдим этиш илтимоси баён этилган. Сўров мураккаб – ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш учун вақт талаб қилинади. 3 кунда жисмонан уддалашнинг имкони йўқ, ахир ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган жорий ишлар ҳам бор. Юборилган хат – бу текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича хабарнома эмас. Боз устига, бизда ҳеч қандай текширув ўтказилмаган.
Солиқчи 3 кун муддатни белгилаганда юридик нуқтаи назардан унинг ҳаракатлари қанчалик қонуний? Бундай хатларга неча кунда жавоб бериш керак?”
Солиқ органининг хатидаги бундай қисқа муддатларга қандай муносабат билдириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
– Ҳар қандай ҳолда бундай хатларга жавоб бериш, уларни эътиборсиз қолдирмасликни тавсия қиламан. У солиқ назорати доирасида тузилганлиги аниқдир. Аммо хатда солиқчиларни хатни сизга йўллаш ва бундай кам муддат белгилашга нима ундаганлиги кўрсатилмаган. Солиқчиларнинг ҳаракатларини қонуний дейиш учун ушбу 3 кунлик муддат бўйича хатнинг қонуний мақомини тахмин қилишнинг имкони ҳам йўқ. Қонун ҳужжатларида тафовутлар бўйича сўровлар учун бундай қисқа муддатлар мавжуд эмас.
Агар ушбу хатни эътиборсиз қолдириб, жавоб берилмаса, бундай хатти-ҳаракат, афтидан, шубҳа уйғотади ва текширув тайинланишига сабаб бўлади.
Агар солиқ органи учун жавобни тез тайёрлашга улгурмасангиз
Агар солиқчиларнинг сўровига улар томонидан белгиланган муддатларда жавоб беришга улгурмасангиз, хушмуомалалик билан йўл тутинг. Ушбу муддатда солиқчиларга сизга қўшимча вақт тақдим этишлари илтимоси билан жавоб йўлланг.
Хатингизда сиз нима учун белгиланган муддатларда уддалай олмаслигингизни тушунтиринг. Катта ҳажмдаги ҳужжатларни таҳлил қилиш лозим, сизда ҳозир ишлаб чиқариш жараёнлари муносабати билан катта юклама мавжуд – бу узрли асоснома. Албатта сиз сўралаётган ахборотни тақдим этиш мажбуриятини олаётган муддатни кўрсатинг. Бу оқилона муддат бўлиши керак: 10–15 кун мобайнида, кўпи билан – бир ой.
Сизнинг қўшимча вақт бериш юзасидан илтимосингизга жавоб беришларини кутмай, солиқчилардан тафовутлар бўйича келиб тушган сўровга жавоб тайёрлашни бошланг. Жавобни сиз томондан кўрсатилган муддатдан олдин тақдим этишга ҳаракат қилинг. Агар солиқчилар сизга муддатни ўтказиб юборганлигингиз юзасидан эътирозлар билдиришса, муддатни кечиктириш тўғрисидаги илтимос – бу асосланиш мумкин бўладиган ҳужжат саналади. Сиз ушбу сўровда белгиланган муддатларда сўровга жавоб берганлигингизни асослаган ҳолда, кўпроқ вақт тақдим этиш илтимоси билан хатга ҳавола беришингиз мумкин.
Шунингдек, Buxgalter Proда ўқинг:
Агар қуйидагиларни муддатида тақдим этишга улгурмасангиз, қандай ҳаракат қилиш керак:
- камерал текширув доирасида ҳужжатларни тақдим этишга;
- солиқ аудити чоғида ҳужжатларни тақдим этишга.
Солиқчиларнинг қўшимча ҳисоблашлар ҳақидаги хабарномаларига қандай жавоб бериш кераклиги ҳақида йўл-йўриқ:
![]()