Сўмга экспорт қилишда солиқнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми

preview

“Корхона Россия компанияси билан сўмда экспорт контрактини тузди. Товар Россияга Ўзбекистоннинг божхона қоидаларига мувофиқ жўнатилди ва экспорт қилинган товар учун тўлов сўмда амалга оширилди. СКнинг 260-моддасига мувофиқ бу экспорт ҳисобланади. Барча зарур ҳужжатлар мавжуд. Аммо солиқ органлари тўлов сўмда амалга оширилиши боис, битим ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш учун белгиланган талабларга мувофиқ келиши юзасидан хулоса бермаяпти.

Товарлар сўмга экспорт қилинганда ноль даражали ставка қўлланадими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Товарлар экспорти – бу товарларнинг Ўзбекистон божхона ҳудудидан уларни қайта олиб кириш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб чиқиб кетилиши . Корхонангиз товарларни Ўзбекистондан Россияга олиб чиқиши боис, экспорт контракти бўйича тўловлар сўмда амалга оширилишига қарамай, ушбу операция товарлар экспорти ҳисобланади.

Аммо экспорт операцияларига солиқ солиш ўз қоидаларига эга. Амалдаги қонун ҳужжатларига биноан экспорт қилувчи корхоналар учун имтиёз ва преференциялар берилиши контракт учун тўловни валютада амалга ошириш тўғридан-тўғри билан боғлиқ.

 

ҚҚС

Экспорт қилувчи корхоналар учун ҚҚС бўйича асосий рағбатлантирувчи чора – ноль даражали ставка саналади.

Ноль даражали ставканинг қўлланиши ҚҚСдан озод қилиш ҳисобланмайди. У солиқ тўловчига етказиб берувчиларга тўланган солиқни бюджетдан қайтариб олиш ҳуқуқини беради.

Экспортга етказиб беришлар бўйича ноль даражали ставканинг қўлланиши юридик шахснинг ҳисоб рақамига валюта тушумининг тўлиқ келиб тушиши билан чамбарчас боғлиқдир. Шу муносабат билан етказиб бериш учун тўловни сўмда амалга ошириш чоғида ҚҚС бўйича ноль даражали ставка қўлланиши мумкин эмас.

 

Маълумот учун

Чет эл валютаси – бу муомаладаги ҳамда чет давлат (чет давлатлар гуруҳлари) ҳудудида нақд тўловнинг қонуний воситаси бўлган пул белгилари, шунингдек муомаладан чиқарилаётган ёки муомаладан чиқарилган, аммо алмаштирилиши лозим бўлган пул белгилари, чет давлатларнинг (чет давлатлар гуруҳларининг) пул бирликларида ҳамда халқаро пул бирликларида ёки ҳисоб-китоб бирликларида банк ҳисобварақларида ва омонатларида турган маблағлар .

Бошқача айтганда, чет давлатларнинг пул бирликларида ёки халқаро пул бирликларида ёки ҳисоб-китоб бирликларида ҳар қандай тўловнинг қонуний воситаси чет эл валютаси деб эътироф этилади.

 

Фойда солиғи

Товарларни экспортга реализация қилишдан олинган фойдага, агар чет эл валютасидаги тўлов товар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 календарь кун мобайнида келиб тушса, 0% ставка бўйича фойда солиғи солинади . Товарлар экспорти СКнинг 261-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак .

СКнинг 337-моддаси 10-қисмида чет эл валютасидаги тўлов кўрсатилганлиги боис, товарларни Ўзбекистоннинг миллий валютасида экспорт қилишда фойда солиғининг ноль даражали ставкаси қўлланилмайди.

Эътибор беринг

Ноль даражали ставка рўйхати Президентнинг қарори билан тасдиқланадиган хом ашё товарлар экспортига нисбатан татбиқ этилмайди .

 

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text194802_sumda_eksport_uchun_qqs_stavkasi_va_foyda_soligi_stavkasi