Товар ишончномасиз берилса, жавобгарлик бўладими

preview

«Компаниянинг фаолият тури – улгуржи савдо. ИФУТ коди 46.46.0 – Электрон ҳужжат айланиши. Юкхати-ҳисобварақ-фактура бирламчи, харидордан олинган ишончнома эса иккиламчи бўлган вазиятлар учрайди. Томонларга боғлиқ бўлмаган айрим сабабларга кўра харидордан ишончнома келиб тушмаган.

Товарни ишончномасиз бериб юбориш товарни қабул қилувчи компания учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?»

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ташкилот томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий захиралар олиш учун ишончли шахсга ёзма ишончнома берилади. Ишончли шахс унга ишончнома бўйича берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилади .

Ишончнома ахборот тизимлари ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин .

Эътибор беринг
Агар товарни ташкилот раҳбари олса, ишончнома расмийлаштириш керак эмас. Юридик шахснинг раҳбари ҳар доим унинг номидан ишончномасиз иш юритади    .

 

Ишончномалар беришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши ҳамда ТМЗни ишончномалар асосида бериш устидан назорат қилиш ташкилот раҳбари томонидан белгиланган масъул шахс зиммасига юкланади .

 

Бухгалтерия ҳисоби қоидаларини бузганлик учун санкциялар

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби субъектининг ва (ёки) бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари томонидан бажармаганлик, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботлар маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилигини таъминламаганлик, шунингдек активлар ва мажбуриятларнинг инвентаризациясини ўтказмаганлик МЖТКнинг 175-1-моддасига биноан мансабдор шахсларга:

  • БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. Бугунги кунда 340 000 сўмга тенг БҲМда: 1 029 000 сўмдан 2 380 000 сўмгача;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. Бугунги кунда: 2 380 000 сўмдан 3 400 000 сўмгача.
Амалиётдан қайдлар

Товар ишончномага эга бўлмаган шахсга берилган тақдирда контрагент сотувчини товарни ТМБни олиши керак бўлмаган учинчи шахсга берганликда айблаши мумкин. Шунингдек, товар олинмаганлигини баён қилиши ва тузилган шартнома шартларига асосан товар берилишини талаб қилиши мумкин.

Бу ҳолда сотувчи товарни икки марта берган ҳолда зарар кўради ёки агар рад этса, катта эҳтимол билан судда ютқазади ва товарни тақдим этиш мажбуриятидан ташқари харажатларни ҳам тўлайди.