Ижтимоий солиқ тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди

preview

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚ). Ушбу тартибни белгилайдиган НҲҲнинг мақоми оширилди, бироқ тартибнинг ўзи ўзгартирилмади.

 

Бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлиб, қонун ҳужжатлари янгиликларидан хабардор бўлинг.

 

Илгари 2016 йилда Молия вазирлиги, ДСҚ ва Марказий банкнинг қўшма қарори билан тасдиқланган идоравий Низом амал қилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сон қарори билан тасдиқланган янги Низом 2016 йилдан кейин қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ янгиланди.

Ўзгартиришлар асосан атамалар ва ташкилотлар номларига дахл қилган. Бухгалтерларга тааллуқли асосий қоидалар ўзгаришсиз қолдирилган.

Ижтимоий солиқ  ҳисобот ойи учун солиқ тўловчилар томонидан ҳисобланган иш ҳақи фонди ва солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда ҳисоблаб чиқарилади. Ижтимоий солиқни тўлаш учун маблағлар Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилади. Ижтимоий солиқнинг ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай амалга оширилади.

Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сон қарори билан тасдиқланган таҳриридаги матни билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида қабул қилинган (28.01.2022 й. ПФ-60-сон) ва қуйидаги кўрсаткичларга барқарор эришишга хизмат қилади.

53-мақсад: Аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Нимани назарда тутади:

  • аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш даражасини 60 фоизга етказиш;
  • мажбурий ижтимоий кафолатлар бўйича қонунчиликни тизимлаштириш ва такомиллаштириш, белгиланган ижтимоий ҳимоянинг қатъий таъминланишини назорат қилиш;
  • мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу жумладан ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнига очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш.

54-мақсад: Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш.

Мазкур мақсад доирасида қуйидагилар белгиланган:

  • фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошиб боришини таъминлаш;
  • халқаро тамойил ва стандартларга мувофиқ кўп босқичли ва давлат томонидан кафолатланган пенсия таъминоти тизимини жорий қилиш;
  • фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилмасдан идоралараро электрон маълумот алмашинуви асосида пенсия тайинлаш тизимига ўтиш.

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text195225_ijtimoiy_soliq_tugrisidagi_yangi_nizom_tasdiqlandi