Президентнинг ПҚ-104-сон қарори бўйича ижтимоий солиқдан имтиёзни қандай қўллаш мумкин

14.03.2023
author avatar

Умид ХАМРОЕВ

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Президентнинг 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарори билан хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналарига бир қатор имтиёзлар берилди. Хусусан, ижтимоий солиқ бўйича 1 %лик имтиёзли ставка белгиланган.

Мазкур имтиёздан қуйидаги хизматларни кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар фойдаланишлари мумкин  :

  • чакана савдо ва умумий овқатланиш;
  • меҳмонхона (жойлаштириш);
  • автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
  • автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
  • компьютер;
  • маиший техникани таъмирлаш;
  • агро- ва ветеринария;
  • кўнгилочар марказларда кўрсатиладиган хизматлар.

Имтиёз муддати – 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар.

Эътибор беринг

Агар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича тадбиркорлик субъектининг санаб ўтилган хизматларни кўрсатишдан даромадлари жами даромаднинг камида 60 %ини ташкил этса, имтиёз қўлланилади .

Ходимларнинг ҳақиқий сонини яширганда имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилади ва молиявий санкциялар...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг