Аввал – аниқ қоидалар, сўнгра – жарималар

preview

СҚ тадбиркорлар ва солиқчиларнинг эртага бўлиб ўтадиган учрашуви ҳақида хабар берди. Тадбиркорларнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш билан боғлиқ муаммолари билан бир қаторда рақамли маркировкалашни ҳам муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. 

Мавзулар ҳар хил, бироқ уларда муаммоларнинг манбаси битта – нима ва қандай бўлиши кераклиги тартибга солинмаган. Умид қиламизки, учрашув натижалари бўйича тадбиркорлар ушбу тартибга солинмаган вазиятларда қандай ишлашлари юзасидан аниқ йўл-йўриқлар олишади.

 

Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисобот бўйича янги материалларни ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

СКнинг 227-1-моддаси бўйича тадбиркорларнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш билан боғлиқ муаммолари ва улкан санкциялар – бугун профессионал ҳамжамиятда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири. Жарималарнинг юқорилиги ҳақида кўплаб ҳиссиётли фикрларлар орасида ўйланган нуқтаи назарлар ҳам пайдо бўлмоқда.

Автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилишга тааллуқли СКнинг 227-1-моддаси ва Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низом жуда умумий бўлиб, унда масалалар аниқлаштирилмаган. Улар остида қуйидагиларни аниқ тушунишга кўмаклашадиган норматив ҳужжатларни яратиш мумкин:

  • қандай муайян дастурларни солиқ органлари билан интеграция қилиш лозим. Ушбу дастурларни бошқалардан қандай функционали бўйича фарқлаш мумкинлигини ёзиш мақсадга мувофиқдир;
  • ушбу дастурларни қандай технология бўйича солиқ органлари билан интеграция қилиш керак. Вариантлар бир нечта – улардан қайси бири солиқ органларининг талабларига мувофиқ келади?
  • Қандай муайян ҳуқуқбузарликлар СКнинг 227-1-моддаси, қайсилари эса – СКнинг 221-моддаси таъсири остига тушади.

 

СКнинг 227-1-моддаси бўйича товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун ҳам жарима солинади. Ва ушбу вазиятда тадбиркорларни қуйидагилар ранжитади:

  • ҳуқуқбузарликлар учун етказилган зарарга номутаносиб бўлган катта жарималар;
  • нима учун ҳуқуқбузарликлар фақат битта шохобчада, муайян фаолият турида аниқланганда, жарима бутун тушумга солинади;
  • ҳаётда учрайдиган барча вазиятлар эҳтимолига ечимни назарда тутадиган аниқ нормаларнинг мавжуд эмаслиги.

2021 йилдан бошлаб, спиртли ичимликлар ва пивони рақамли маркировкалашни жорий этишни бошлашнинг илк давридан умумий овқатланиш корхоналари қуйиб сотилган, шунингдек таомларни тайёрлашда фойдаланилган ичимликларни ҳисобдан чиқаришнинг аниқ регламентини тақдим этишни сўрашмоқда. Бу йил сув ва салқин ичимликларни маркировкалашни бошлашни кейинга қолдириш шароитида ушбу мавзу яна кескин мавзулар қаторида бўлди. Аммо регламент ҳануз йўқ. Алкоголь маҳсулотларини реализация қилувчи корхоналар ўзларининг тушунишлари даражасида фаолият кўрсатишмоқда. Бунда уларнинг қарори қандай бўлмасин, барибир қонун ҳужжатларини бузмасдан уддалашнинг имкони бўлмаяпти. Агар аниқ қоидалар бўлмаса, тадбиркорлар айбдор саналадими?

Маиший техникани рақамли маркировкалашнинг жорий этилиши билан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти  асосида сотилган товарлар учун тўловлар бўйича чекларни расмийлаштириш масаласи кескинлашди. Агар Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди нормасидан келиб чиқсак, ушбу чекларда ҳисоб-китоб амалга оширилаётган товарнинг номини ва шу товарнинг рақамли маркировка белгисини кўрсатиш лозим. Товарнинг маркировка белгисини акс эттириш учун товардаги рақамли маркировкани сканерлаш лозим. Буни қандай амалга ошириш мумкин, ахир товар уни харидорга топшириш пайтида расмийлаштирилган сотиш чеки асосида “Асл белгиси” тизимида муомаладан чиқиб кетган. Харидорга топшириш учун ишлаб чиқарилиши ёки савдо шохобчасига олиб келиниши лозим бўлган товарга нисбатан тўлов амалга оширилганида бўнак чекини шакллантиришда қандай йўл тутиш керак?

Турли вақтда мутахассислар мазкур вазиятни шарҳлаётганда бўлиб-бўлиб тўлаш ва бўнак чекларида рақамли маркировка белгисини акс эттириш керак эмаслиги ҳақида тўхтамга келинадиган ўз нуқтаи назарларини баён этишган. Аммо бу шахсий фикр. Низомда маркировка белгисини акс эттириш кераклиги айтилган, бироқ қай тарзда акс эттириш ёзилмаган. Касса аппаратлари чекда рақамли маркировка белгиларини акс эттириш учун уни товардан сканерланадиган тарзда созланган. Агар бир вазиятда товар ҳали ишлаб чиқарилмаган бўлса, бинобарин, у “Асл белгиси” тизимида мавжуд бўлмаса, бошқа вазиятда у харидорнинг уйида бўлиб, тизимдан чиқарилган бўлса, уни қаердан олиш керак.

Ҳануз маркировкаланган товарга қайтариш чекларини расмийлаштириш, маркировкаланган товарларни алмаштириш ва бошқа талай масалалар юзасидан аниқ регламент мавжуд эмас.

Умид қиламизки, бўлиб ўтадиган учрашув фикр алмашиш учун майдонга айланади ва тартибга солинмаган вазиятларни тезроқ ҳал қилиш учун хизмат қилади.

 

Олег ГАЕВОЙ