Камерал солиқ текшируви бўйича қўшимча ҳисобланган солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин

preview

2023 йил 28 декабрдаги 891-сон Қонунга кўра солиқларни тўлаш бўйича кечиктириб (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўлаш шартлари ўзгарди.

 

Қонунчилик янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчиларга камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади. Эндиликда қўшимча ҳисобланган солиқлар ва молиявий санкцияларни бўлиб-бўлиб тўлашга  – солиқ органининг қарори кучга кирган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тенг улушларда – фақат солиқ аудити натижаларига кўра йўл қўйилади .

Қўшимча ҳисобланган солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) учун солиқ тўловчи солиқни ҳисобга олиш  жойи бўйича солиқ органига хабарнома юбориши керак. Бунда Марказий банкнинг кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даврида амал қилган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб қўшимча ҳисобланган солиқлар ва молиявий санкциялар бўйича қарз суммасига фоиз ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз
Солиқ тўловчининг молиявий аҳволи ушбу солиқни белгиланган муддатда тўлашга имкон бермаса, солиқни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин. Бунда кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тақдим этилган муддат давомида солиқ тўловчи солиқни тўлаш имкониятини топишига етарли асослар мавжуд. Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун асослар рўйхати бу ерда келтирилган .

 

Текширишлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқларни тўлаш тартибидаги ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган .

 

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text195544_kameral_soliq_tekshiruvi_buyicha_qushimcha_hisoblangan_soliqlarni_bulib-bulib_tulash_mumkin