Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби ўзгарди

preview

2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сон Қонун билан камерал солиқ текширувини ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди.

 

Қонунчиликдаги янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Солиқ тўловчиларнинг ишини енгиллаштириш, бюрократик қоғозбозликни йўқ қилиш, пул ва вақт харажатларини камайтириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ органларига камерал солиқ текширувларини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади :

  • солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
  • унинг ҳудуди ва биноларини текшириш;
  • солиқ тўловчини чақириш ва ундан ҳужжатларни талаб қилиш;
  • солиқ тўловчидан ҳужжатлар ва қандайдир нарсаларни олиб қўйиш.

Камерал солиқ текшируви солиқ органининг ўзи томонидан солиқ тўловчининг иштирокисиз ва фақат солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида ўтказилади.

Эътибор беринг
Солиқ органлари томонидан юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни ўтказишни тақиқлаш ҚҚС суммасини қоплашга оид (қайтаришда) камерал солиқ текширувларига нисбатан татбиқ қилинмайди.

 

Камерал солиқ текширувини ўтказишдаги ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган .

 

Эслатиб ўтамиз
Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби махсус Низом билан белгиланган . Камерал солиқ текширувларини ўтказишга номзодлар «Солиқ хавфини комплекс баҳолаш» ахборот тизимида солиқ хавфини баҳолаш мезонлари асосида автоматик равишда шакллантирилади.